“Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин исёнидан кейин Россия президенти Владимир Путиннинг махфий фармонлари сони кескин ошди. Эълон қилинмаган фармонлар сони рекорд даражада — 62 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Меdiazonа хабар берди.
Россиялик журналистлар президент фармонларини рақамлар бўйича ўрганиб, етишмаётган рақамлар очиқланмаган махфий фармонлар эканини аниқлади.
Путиннинг бутун ҳукмронлиги даврида бу каби махфий фармонларининг юқори фоизи кузатилмаган. Фақат 1999 йил январь ойида бир марта махфий фармонларнинг улуши 64 фоизни ташкил қилган.
Умуман олганда, 2023 йил жуда кўп махфий фармонлар имзолангани билан ажралиб туради, яъни умумий миқдорнинг деярли ярми.
Яширин фармонлар кўпинча Украинага қарши уруш қатнашчиларига вафотидан кейин мукофотлар бериш билан боғлиқ, аммо ўтказиб юборилган фармонларнинг максимал сони 27—31 июль кунлари қайд этилгани қизиқ. Улар сафарбарликка тайёргарлик билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)