Францияда бир соат ичида бешта зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа Ўрта Ер денгизи сейсмологик марказига таяниб, Tengrinews хабар берди.
2,1 магнитудали биринчи силкинишлар Франциянинг Сен-Жуст-ле Мартел коммунасида содир бўлган. Зилзила маҳаллий вақт билан 12:17 да қайд этилган, унинг ўчоғи 5 километр чуқурликда жойлашган.
Вонк ва Вилларс-Сент-Панкрас коммуналарида 2 ва 4 дақиқадан сўнг сейсмологлар 2,9 ва 2,3 магнитудали яна иккита зилзила қайд этди. Ўчоқ икки километр чуқурликда ётарди.
Маҳаллий вақт билан соат 12:49 да Бертегон коммунасида 5 километр чуқурликда 2,4 магнитудали тўртинчи зилзила содир бўлди.
2,1 магнитудали охирги ер қимирлаши Белгард-ан-Форес муниципалитетида соат 13:03 да қайд этилган.
Табиий офат оқибатида қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Туркияда учта зилзила қайд этилганди. Коня шаҳрида 5 магнитудали, Измирда 3,9 магнитудали, Эрзурумда эса 4,1 магнитудали ер қимирлаши кузатилган.
Изоҳ (0)