Россиянинг Ленинград вилояти Приозерский туманида 2 август куни 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда “Новости Ленобласти” хабар берди.
Эркак 1 август куни Соловёвка қишлоғида 11 ёшли қизга жинсий тажовуз қилганликда гумонланган. Дастлабки маълумотларга кўра, у велосипедда қизнинг олдига бориб, унга совға беришини айтиб, уни ўрмонга олиб кетган.
Ленинград вилоятида қўлга олинган шахс рўйхатдан ўтмагани, расман ишламагани ва Россияга тўрт йил аввал келгани аниқланган. Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари факти бўйича эркакка қарши жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)