“Толибон” Афғонистон ҳукумати тепасига келгач, мамлакатда наркотик моддалар ишлаб чиқариш кўпайди. Бу ҳақда Тожикистон президенти ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш агентлиги директори Ҳабибулло Воҳидзодага таяниб, “Интерфакс” хабар берди.
Воҳидзоданинг сўзларига кўра, наркотик моддалар савдосига қарши кураш кучайгани ҳақидаги баёнотларга қарамай, фактлар бунинг аксини кўрсатмоқда.
БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси 2022 йил Афғонистонда кўкнори экиладиган майдонлар 233 минг гектарга етгани, яъни 32 фоизга ошганини маълум қилган.
“ъТолибонъ наркотик ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчиларга қарши ўлим жазосигача қаттиқ кураш олиб боришга ишонтирмоқда. Аммо эса буни сезмаяпмиз.
Статистик маълумотларга кўра, 2020 йил Тожикистонда 2 тонна 425 килограмм, 2021 йил 4 тонна, 2022 йилда эса деярли 5 тонна афғон наркотик моддалари мусодара қилинган”, — деди Воҳидзода.
Гиёҳванд моддаларнинг асосий қисми Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош вилоятлари — Хатлон ва Тоғли Бадахшон мухтор вилоятларида ушланган. 2023-жорий йилнинг атиги олти ойида Тожикистонда 2 тонна 476 килограмм наркотик моддалар мусодара қилингани айтилмоқда.
Изоҳ (0)