• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Камбағални истеъмол қилаётган нарсасидан аниқлаш керак эмас” — Беҳзод Мусаев

    Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бугунги кунда 1 миллион 307 минг 800 нафар камбағал оила мавжудлиги ҳақида хабар тарқатган эди. Статистика агентлигига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этган.

    Беҳзод Мусаев
    Фото: “Дарё”

    Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг “Дарё”га маълум қилишича, камбағаллик йўқ эмас, уни ҳукумат тан олиб турибди.

    “Ҳозир камбағаллик кўрсатгичи республикада 14 фоизга камайди. Камбағалликни аниқлаш критерийлари устида доимий ишлаб боряпмиз. Камбағални истеъмол қилаётган нарсасидан аниқлаш керак эмас, аксинча унинг турмуш даражаси, кийиниши, болаларига таълим бериши, соғлиқни сақлаш каби харажатларини ҳисобга олгандан кейин камбағалликни аниқлаш ва кейин камбағалликдан чиқариш лозим”, — деди вазир.

    Унинг қўшимча қилишича, жорий йилги камбағаллик кўрсатгичини 14 фоиздан 12 фоизга тушириш режалаштирилган.

    “Ундан кейинги йилда эса 10 фоизга тушириш режалаштирилган. Буни дарров тушириб бўлмайди. Бу осон иш эмас. Лекин уларни аниқлаб, улар билан мақсадли, манзилли ишлагандан сўнг камбағалликдан чиқариш дастурлари бўлади”, — деди Беҳзод Мусаев.

    Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги “Дарё” мухбирининг камбағалнинг ўзи ким ва у қандай кўрсатгичлар бўйича аниқланади, деган саволига жавоб бермади.

    Вазирликнинг маълум қилишича, 2023 йилнинг декабрь ойига келиб, 130 мингга яқин оила, яъни 1 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиши кутилмоқда.

    Муҳокамада камбағаллик

    Депутат Алишер Қодиров Twitter’даги саҳифасида ёзган “ҳаракати, илми, ҳунари йўқ одам камбағал бўлиши” ҳақидаги твит муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Алишер Қодиров

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Алишер Қодировнинг фикрича, камбағаллик мағлубиятга розиликни англатади.

    “Ўзбекистонда камбағаллик йўқ деб узоқ йиллар ўзимизни алдаб келдик. 7 йил аввал, халқаро мезонларга кўра Ўзбекистонда 34 фоиз аҳоли камбағал эди, 2023 йилда бу кўрсаткич 14 фоизгача қисқарибди. Халқаро мезонлар ўз йўлига, камбағаллик – мағлубиятга розилик, деб ўйлайман.

    Ким камбағал бўлади? Биринчи навбатда ҳаракати йўқ, илми йўқ, ҳунари йўқ одам камбағал бўлади! Кимдир ҳаёти давомида имкон изласа, кимдир айбдор излайди. Менимча, давлат қанча ҳаракат қилмасин, мағлублар камбағал бўлиб қолаверади”, — деб ёзган у.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров депутат фикрига муносабат билдириб, инсон ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳам камбағал бўлиши мумкинлигига ишора қилди.

    Отабек Бакиров
    Фото: Марказий банк
    “Одам ўзига боғлиқ бўлмаган равишда отадан, онадан, боқувчидан ажралиб қолиши, ногирон ё чекланган имкониятлар билан туғилиши, ногирон ё касал бўлиб қолиши мумкин, жаноб Қодиров. Узр, чидаб туролмадим. Мен мамлакат бойликларини бир тўп тўда эгаллаб олиб, миллионлаб одамларни қашшоқлаштираётгани, бюджетни ўз фойдасига тақсимлаб, мактабни, тиббиётни хароб қилиш орқали авлоддан авлодга ўтадиган қашшоқлаштиришни бойлик тўплаш воситасига айлантирилганини гапирмаяпман”, — деб ёзди иқтисодчи.

    Депутат Дониёр Ғаниев ҳам Алишер Қодиров фикрларига ўз муносабатини билдирди.

    Дониёр Ғаниев
    Фото: “Дарё”
    Тўғри, илми, ҳунари йўқ, дангаса одам камбағал бўлиши мумкин. Лекин бу ҳамма камбағал шундай дегани эмас. Худди аҳмоқ одамлар ҳам депутат бўлиши мумкин, лекин бу ҳамма депутат аҳмоқлигини англатмагандек. Нобел совриндорлари А.Банержее ва Э.Дуфлонинг (Poor Economics) фикрича, одамлар меҳнат қилмагани учун эмас, балки кўп ҳолларда “камбағаллик қопқонига” (очлик, касаллик, ишсизлик, таълим ололмаслик)га тушиб қолиши ортидан қашшоқликдан чиқолмайди, — дея фикр билдирган депутат.

    Блогер Зафарбек Солижонов Дониёр Ғаниевнинг Twitterъдаги фикрлари акс этган скриншотни Telegram’даги каналида жойлаб: “Дониёр Ғаниев менинг депутатим ва фахрим”, — дея пост қолдирди.

    02.08.2023, 11:50   Изоҳ (0)   10439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 3 август куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    02.08.2023, 11:31

    Фарғонада эркак телефонига жавоб бермаган такси ҳайдовчиси машинасига ғишт отди (видео)

    02.08.2023, 11:02

    Бухорода тиббиёт техникумига ўқишга киритиш учун 1 000 доллар олган шахслар ушланди

    02.08.2023, 10:44

    Ўзбекистонда оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари бўйича янги тиббиёт маркази ташкил этилади

    02.08.2023, 10:23

    Тошкентнинг қатор туманларида электр, иссиқ сув ва газ таъминотлари вақтинча тўхтатилади 

    02.08.2023, 09:49

    Соҳада мураккаб вазият юзага келди. Энергетика вазирлиги Ўзбекистон бўйлаб кузатилаётган электр узилишларига изоҳ берди

    02.08.2023, 09:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.