Испанияда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари елканли қайиқни қўлга олишди. Кема бортида икки тонна кокаин топилди, дейилади мамлакат фуқаролик гвардияси баёнотида.
Ҳодиса Santander шаҳри яқинида содир бўлган. Кема Британия байроғи остида сузиб юрган. Мутахассисларнинг фикрича, мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг қора бозордаги қиймати тахминан 70 миллион еврони ташкил қилади.
Полиция гиёҳванд моддалар Жанубий Америкадан келган деб тахмин қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бу ҳолатда тўрт нафар экипаж аъзосини ҳибсга олди. Улар орасида икки венесуэлалик, шунингдек, колумбиялик ва испаниялик ҳам бор.
Июнь ойи охирида Испания полицияси Жанубий Америкадан мамлакатга катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни олиб кириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятини фош қилди.
Кокаин қиролликка жанубий Алхесирас порти орқали кирган. Операция давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 13 кишини қўлга олди. Улар банан солинган идишларда гиёҳванд моддаларни мамлакатга олиб киришга ҳаракат қилишган.
Изоҳ (0)