Пентагон ва АҚШ Конгресси АҚШ ракеталари ёнилғисининг кимёвий таркибини ўзгартириш, уларнинг учиш масофасини ошириш ва шу орқали Тинч океанидаги таъсир доирасини кучайтиришни кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Агентликнинг таъкидлашича, АҚШнинг бу ҳаракатларидан асосий мақсад Хитойни тийиб туриш.
Ўтган ҳафта АҚШ Сенати ракета ёнилғисида ишлатиладиган кимёвий моддалар ишлаб чиқариш учун 13 миллион доллар ажратилиши кўзда тутилган қонун лойиҳасини тақдим этди.
Ушбу ташаббус Сенат томонидан кейинги молия йили учун қабул қилинган (2023 йил 1-октябрдан бошланади) мудофаа бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Аввалроқ АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 2024-молия йили учун 886 миллиард долларлик миллий мудофаа қонунини тасдиқлагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)