Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги шифохоналарда 30 июль, якшанба куни содир этилган портлашда оғир яраланган яна етти киши вафот этди. Теракт қурбонларининг умумий сони 63 нафарга етди.
Тhe Express Tribune газетаси хабар беришича, Афғонистон билан чегарадаги Бажаур вилоятида содир этилган терактда жабрланганларнинг 123 нафари вилоят тиббиёт муассасаларида даволанмоқда.
Покистон Федерал қидирув бюросига кўра, ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи “Ислом уламолари кенгаши” партияси қурултойида содир этилган терактда 10 килограмм тротил ишлатилган.
Портлаш 400 нафар партия фаоли тадбир ўтказаётган залда содир бўлган. Воқеа жойида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, улар орасида партия бош котиби Хар Зиаулла ҳам бор.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф айбдорларни топиш учун зудлик билан тергов бошлашни буюрган.
Изоҳ (0)