Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳамда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги самарали алоқалар изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Саноат кооперацияси бўйича, шу жумладан энергетика, тоғ-кон, озиқ-овқат, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда янги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. Бўлажак қўшма тадбирлар режаси, хусусан, олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)