Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари (-66,7 кг) Теренс Кроуфорд (40-0, 31 КО) ва Эррол Спенс (28-1, 22 КО) Ўзбекистон вақти билан 30 июль тонгида Лас-Вегасда ўзаро жанг қилди.
Кроуфорд 2-раунддаёқ Спенсни нокдаунга туширди. 7-раундда Теренс яна 2 марта Спенсни нокдаун ҳолатига туширди, 9-раундда эса Кроуфорднинг қатор зарбаларидан кейин рефери жангни тўхтатди.
Шу тариқа Кроуфорд ярим ўрта вазн тоифасининг IBF, WBA Super, WBC ва WBO камарларини ўзиники қилди.
Спенс фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилди. Кроуфорд эса проф боксдаги кетма-кет 40-ғалабасини (31 та нокаут) қўлга киритди.
Изоҳ (0)