Германияда қуролланган эркак иккита кўп қаватли уйга бостириб кириб, уч кишини отиб ўлдирди, икки кишини яралади, деб ёзмоқда Bild нашри Шимолий Свабия ҳудуди полициясига таяниб.
Отишмада 49, 72 ёшли икки аёл ва 52 ёшли эркак ҳалок бўлган. Сўнг эркак бошқа уйга бостириб кириб, 32 ва 44 ёшли икки эркакни жароҳатлаган, улар касалхонага ётқизилган.
Гумонланувчи ҳибсга олинди, у 64 ёшда экани маълум қилинди. Жиноят сабаблари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Шу билан бирга, полиция қурбонлар бир хонадонда яшовчиларми ёки йўқлигини айтмади: “Биз фақат уч киши кўп қаватли уйда ўлдирилгани ҳақида гапиряпмиз, бошқа тафсилотлар беришни истамаймиз”.
Аввал Германия шимолида пичоқ билан қуролланган эркак шаҳарлараро поездда йўловчиларга ҳужум қилганди. Камида икки киши ҳалок бўлган, етти киши яраланган. Қайд этилишича, 33 ёшли ҳужумчининг келиб чиқиши фаластинлик, фуқаролиги йўқ.
Шунингдек, Хитойда эркак болалар боғчасига ҳужум қилиб, олти кишини ўлдиргани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)