“Меҳридарё” лойиҳасига Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи Жамила Ҳасанова мурожаат қилиб, оққон касаллигига чалинган қизини даволатиш учун халқдан ёрдам сўради.
— 2020 йили туғилган фарзандим Жасмина Қиличева тинимсиз тиш оғриғидан азият чекарди. Оғриқлар бутун танага тарқалганидан кейин уни жиддий текширувдан ўтказишди ва унда оққон касаллигини аниқлашди. Тошкентга келиб, кимё-терапия муолажаларини олганимиздан кейин аҳволи бир оз яхшиланди. Аммо бу касалликни даволатиш учун жуда катта маблағ керак экан.
Турмуш ўртоғим деҳқончилик билан шуғулланади. Фарзандим билан февраль ойидан буён Тошкентда ижара уйда яшаб, кунлик муолажаларга бориб келяпмиз. Икки босқичдан иборат даво муолажаларини олди. Аммо молиявий аҳволимиз ёмон. Ҳозир бир донаси 600 минг сўм турадиган доридан 8 та харид қилишимиз керак. Аммо маблағимиз йўқлиги учун муолажаларни ортга суряпмиз.
Болам оғриқдан кўп қийналади, ҳалигача тиш оғриғидан азият чекади. Иштаҳаси йўқ, ҳатто туриб юришга ҳам ҳоли бўлмай қолади. Ҳеч қачон халқдан молиявий ёрдам сўрайман деб ўйламагандим. Она фарзанди учун ҳамма нарсага тайёр бўлар экан. Иложсизликдан сиздан ёрдам сўраяпман, қўлингиздан келганча ёрдам беринглар, — дейди беморнинг онаси.
Жасмина Қиличевага хайрия қилишни истасангиз,
8600 0604 4372 0686
(Хасанова Жамила)
Мурожаат учун телефон: +998 88) 510 02 89
Изоҳ (0)