“Меҳридарё” лойиҳасига қашқадарёлик Матлуба Қуччиева мурожаат қилиб, юрак касаллиги билан оғриётган турмуш ўртоғини операцияси қилдириш учун халқдан ёрдам сўради.
— Турмуш ўртоғим Рўзимуҳаммад Қурбоновда туғма юрак пароги аниқланганига кўп бўлгани йўқ. Шифокорлар уни зудлик билан операция қилдириш кераклигини айтишяпти. Жарроҳлик амалиёти Ҳиндистонда ўтказилар экан, бу тахминан 20 минг АҚШ доллари бўлишини айтишди. Бизда бунча пул йўқ, турмуш ўртоғим оиламизнинг ёлғиз боқувчиси эди. Саломатлиги ёмонлашгани сабаб у ҳам бир неча ойдан буён ишламаяпти. Иккита ёш болам бўлгани учун мен ҳам ишга чиқолмайман. Уйимиз йўқ, иккита келин бир ҳовлида яшаймиз. Моддий имкониятимиз етарли бўлмагани учун турмуш ўртоғимни даволатолмаяпмиз. Яхши инсонлар, бизга ёрдам беринглар. Турмуш ўртоғим даволаниб, фарзандларимиз камолини кўришини орзу қиламан, — дейди беморнинг турмуш ўртоғи.
Рўзимуҳаммад Қурбоновга хайрия қилишни истасангиз,
6262 5700 0824 6649
(Рўзимуҳаммад Қурбонов)
Мурожаат учун телефон: +99893 107-50-18
Изоҳ (0)