“Меҳридарё” лойиҳасига Фарғона вилояти, Боғдод туманида яшовчи Азиза Деҳқонова мурожаат қилиб, турмуш ўртоғини Ҳиндистонда операция қилдириш учун халқдан ёрдам сўради.

— Турмуш ўртоғим Сарвар Деҳқонов 8 йилдан буён суяк емирилиши касаллиги билан оғрийди. У илгари устачилик қиларди. Бир куни келиб, бели қаттиқ оғриётганини айтди. Оғир меҳнат билан шуғуллангани учун умуртқаси оғриди деб, уни даволатишга ҳаракат қилдик. Ҳозир умуртқаси 7 см га ўсган. Уни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаб ва сунъий умуртқа қўйдириш керак. Бу операция Ўзбекистонда ўтказилмас экан. Ҳиндистонга бориб операция қилдириш учун 12 000 АҚШ доллари кераклигини айтишяпти.
Сўнгги кунларда турмуш ўртоғим оғриқдан қаттиқ азият чекяпти. Осмонга қаролмайди, кундан-кунга қомати эгилиб боряпти. Ҳатто ёстиққа ҳам бошини қўёлмайди.
Қўлимда икки ёшли қиз фарзандимиз бор, уни бир неча йил деганда, Аллоҳдан тилаб олганмиз. Шу қизим отасининг бағрида улғайишини истайман. Илтимос, яхши инсонлар бизга ёрдам беринглар. Қариндош-уруғларнинг ёрдами билан 8 минг АҚШ доллари йиғдик.
Сизнинг ёрдамингизда қолган маблағни тўпласак, Ҳиндистонга бориб операция қилдирардик, — дейди беморнинг турмуш ўртоғи Азиза Деҳқонова.
Сарваржон Деҳқоновга хайрия қилишни истасангиз,
6262 5702 0515 4935 (Сарваржон Деҳқонов)
Мурожаат учун телефон: +998 90 157 26 76
Изоҳ (0)