Apple компанияси ҳақида сўз кетганда, биринчи бўлиб инқилобий технологиялар тилга олинади. Аммо компания оёқ кийим ҳам ишлаб чиқарганини кўпчилик билмаса керак.
Бир жуфт “ўта нодир” дея баҳоланган Apple кроссовкалари Sotheby’s аукционида 50 000 долларга сотилмоқда, бу ҳозирда мавжуд бўлган ҳар қандай Apple маҳсулотидан қимматроқ ҳисобланади.
Камалак рангли Apple логотипи туширилган оқ кроссовкалар 90 йилларнинг ўрталарида Миллий савдо конференциясида компания ходимлари учун бир марталик совға сифатида тайёрланган.
“Кенг оммага чиқарилмаган бу кроссовкалар мавжуд бўлганлари ичида энг ноёби ҳисобланади”, — дейилади Sotheby’s каталогида.
Гарчи кроссовкалар чиқариш Apple учун ноодатий ҳол бўлса-да, 1986 йилда мазкур бренд “Apple коллекцияси” деб номланган кийим-кечак ва аксессуарларни ишлаб чиқарган.
Маълумот учун, ўтган йили Apple футболкаларини 22 000 киши сотиб олган.
Изоҳ (0)