Покистонда “Барби” фильми намойиши мамлакатнинг ижтимоий, маданий ва диний қадриятларига зид келмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун кўриб чиқилмоқда.
Голливудда суратга олинган “Барби” фильми намойиши Покистоннинг Панжоб вилоятида “номақбул контент” туфайли қолдирилди. Расмийларнинг таъкидлашича, фильм кўриб чиқилиши ва мамлакатнинг ижтимоий, маданий ва диний қадриятларига зид келувчи саҳналарини цензурадан ўтказиш учун вилоят кенгашларидан рухсат олиши керак.
“Биз фильмни мамлакатда намойиш этишдан олдин кўриб чиқамиз”, — деди Панжоб вилоятининг Киноцензура кенгаши котиби Фаррух Маҳмуд Guardian нашрига берган интервьюсида. У айнан қайси саҳналар цензурага учраши мумкинлиги ҳақида айтмаган.
Йилнинг энг кўп муҳокама қилинаётган фильмларидан бирининг премьераси Яқин Шарқ мамлакатлари, жумладан, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мисрда ҳам кейинга сурилган.
Шу ой бошида Вьетнам ҳам Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудуд харитаси фильмда намойиш этилгани туфайли “Барби”ни тақиқлаган эди.
Изоҳ (0)