Японияда 9 мингдан ортиқ одам иссиқ уриши туфайли касалхонага ётқизилди, 10 киши вафот этди. Бу ҳақда Kyodo агентлигига таяниб, “ТACС” хабар берди.
17 июлдан 23 июлгача мамлакатда 9190 киши иссиқ уриши билан касалхонага ётқизилган. Юқори ҳарорат 10 нафар фуқаронинг ўлимига олиб келган.
Аномал иссиқлик туфайли касалхонага ётқизилганлар сони бир ҳафта аввалгига нисбатан минг кишига кўпайган. Иссиқ уришларнинг аксарияти Токиода қайд этилган: пойтахтда 916 нафар жабрланувчи тиббий ёрдамга муҳтож.
Энг заиф гуруҳ пенсионерлар деб аталган. Касалхонага ётқизилганлар орасида жабрланганларнинг ярмидан кўпи 65 ёшдан ошганлардир. Японияда ҳарорат 35-36 даража атрофида, бироқ намлик туфайли ҳаво ҳарорати 5-8 даражага юқорироқ сезилади.
Изоҳ (0)