Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бошқирдистонлик эркакка мушт тушириши оқибатида жабрланувчи 4-қаватдан қулаб тушди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Ҳолат юзасидан 45 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинган. У Пилотов кўчасидаги 13-уйнинг 4-қавати йўлагида ўзаро жанжал оқибатида дераза токчасида ўтирган бошқирдистонлик эркакка мушт туширган. Оқибатда эркак мувозанатни йўқотиб, ерга йиқилган.
Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, аммо ўша куни кечқурун вафот этган. Қотиллик факти бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи изоляторга жойлаштирилган. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)