Дилмурод Эргашев Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ушбу тайинловга қадар у “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти капитал қурилиш бошқармаси бошлиғининг саноат объектларини қуриш бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Шаҳарга 2022 йил май ойидан раҳбарлик қилиб келган Муродхон Эгамқулов 11 июль куни Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ишдан олинганди.
Изоҳ (0)