• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Рақобат қўмитаси ва Uzbekistan Airports аэропортдаги таксилар юзасидан судлашди. Ўзи нима гап?

    Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports аэропортга кириш ҳудудига кириш-чиқиш учун битта такси хизматига рухсат берганини ноқонуний деб топди ва компаниядан барча таксиларнинг терминалга кириши учун шароит яратиш ва тўхташ жойлари нархларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди. Бундан норози Uzbekistan Airports қўмита билан судлашди.

    Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати

    Ўзи нима гап?

    Тошкент аэропорти ҳудуди ноқонуний такси ҳайдовчиларидан “тозаланиб”, 2022 йил 12 сентябрдан аукцион орқали ғолиб деб топилган такси хизмати — Тахi Airport Tashkent иш бошлаганди. Такси хизматини ташкил этиш бўйича компания уч йилдан ортиқ бўлмаган бензинли автомашиналар паркига, шунингдек, камида уч йиллик тажрибага эга бўлган ҳайдовчилар таркибига эга бўлиши керак эди. Ўтказилган электрон аукционда “Бобур Диёр” компанияси ғолиб бўлганди. Компания аэропорт йўловчиларини ташиш тарифларини Uzbekistan Airports билан келишиб жорий этади.

    Рақобат қўмитаси йўловчилар келиш терминали ёнидаги махсус йўлнинг биринчи қаторига фақат битта тадбиркорлик субъектига тегишли автомобилларнинг киришига шарт-шароит яратиб берилгани, ушбу субъектдан тўловлар ундирилмаётгани, унга ташиш учун қатъий белгиланган тариф қўлланиши ва ҳар қандай нархлар ўзгариши келишилиши белгилангани, шунингдек, “техник топшириқ” шартлари талабига мос келувчи лицензияга эга бўлган такси хизматини кўрсатувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг автомобилларини ушбу ҳудудга киритмаётганини рақобатнинг чекланиши деб топди.

    Бундан ташқари, аэропорт ҳудудига яқин жойлардаги автотураргоҳлар учун тўлов миқдори оширилганини аниқлаб, тўлов миқдорини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берди.

    Uzbekistan Airports қўмитанинг қарор ва кўрсатмасидан норози бўлиб, Тошкент туманлараро маъмурий судига мурожаат қилди. Суднинг 2023 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори билан Uzbekistan Airports шикояти рад этилиб, қўмитанинг қарор ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди. Uzbekistan Airports аппеляция шикояти асосида иш Тошкент шаҳар маъмурий суди аппеляция инстанцияси томонидан ҳам кўриб чиқилди, аммо 12 июнда шикоятни қаноатлантириш рад этилди. Энди компания Олий судга кассация шикояти билан, шунингдек, такси хизматлари учун янги компанияларни танлаш йўли билан, қўмитанинг буйруғини бекор қилиш учун мурожаат қилмоқчи.

    Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати

    Uzbekistan Airports муносабати 

    Компания баёнотига кўра, Uzbekistan Airports E-auksion.uz сайтида қонун ҳужжатларига мувофиқ — Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш терминалида такси хизмати учун жой ажратиш бўйича лот ўрнатди. Лотга бир қатор мажбурий ҳужжатлар, жумладан, техник топшириқлар бириктирилган. Унга кўра, такси хизмати бензин ёки электр қувватида ишлайдиган транспорт воситаларига эга бўлиши лозим, сабаби аэропорт ҳудудида газ қатъиян тақиқланган. Шунингдек, такси хизмати йўловчилардан барча шаклларда тўловларни қабул қилишни таъминлаши керак. Ҳайдовчиларга ҳам мажбурий талаблар қўйилган – ягона форма, озода кўриниш, ўзбек, рус ва инглиз тиллари асосини билиш.

    “Бугунги кунда Тошкент шаҳрида юзлаб такси компаниялари мавжуд бўлиб, уларда минглаб турли маркадаги, турли йилларда ишлаб чиқарилган, турли ҳолатда ва газда юрадиган автомобиллар мавжуд. Аэропорт ҳудудига киришда уларнинг тоифаланган объектнинг талабларига мувофиқлигини текшириш шунчаки имконсиз. Шу муносабат билан Uzbekistan Airports таксилар билан боғлиқ вазиятни бартараф этиш ва йўловчилар мурожаатларини инобатга олиб, такси хизматларини кўрсатиш бўйича ягона хизматни танлашга қарор қилди. Акс ҳолда, аэропортда тартибни таъминлашнинг иложи йўқ эди”, — дейилади баёнотда. 

    Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Раъно Жўраева аэропортда газда юрадиган эски машиналар қатъиян тақиқлангани, қиммат нархлар, қўпол ҳайдовчилар бўлишига йўл қўйиб бўлмаслигини аввал ҳам айтиб ўтганди. “Биз бундай машиналарнинг учиб келиш терминали зинапоясигача ҳаракатланишига рухсат бера олмаймиз. Бу нафақат мамлакатнинг салбий имижи, балки йўловчилар хавфсизлигига таҳдиддир. Муаммонинг ягона ечими — расмий такси хизматига ўтиш — бу жаҳон амалиёти”, — деган эди у.

    Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати

    Қайд этилишича, суд ва қўмита Uzbekistan Airportsънинг яна бир қанча такси хизматларини кўрсатувчи компанияларни аукционга қўйиш қарорини ҳисобга олмади. Яқин кунларда E-auksion.uz сайтида яна учта — Тошкент халқаро аэропортининг умумий учиш залида, CIP учиш залида, шунингдек, маҳаллий авиақатновлар терминалида яна бир нуқта очиш бўйича лот жойлаштирилади.

    Такидланишича, ягона такси хизмати фаолият кўрсатган йил давомида аэропорт ва ушбу фаолият билан шуғулланувчи компанияга бирорта ҳам шикоят келиб тушмаган, аксинча, йўловчилар доим ижобий фикр билдирмоқда.

    “Бир йил олдинги ҳолатга қайтадиган бўлсак: ижтимоий тармоқлар ва турли идораларга, президентнинг виртуал қабулхонасигача аэропортни тозалаш талаби билан доимий мурожаатлар келиб тушган. Эски машиналар, одобсиз ҳайдовчилар, қиммат нархлар, шунингдек, бир неча талончилик ва йўловчиларни калтаклаш ҳолатлари — бугун Uzbekistan Airports буларнинг барчасини ҳеч бўлмаганда ўз ҳудудидан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлди”, — дейилади баёнотда.

    Энди йўловчи расмий такси хизматларидан фойдаланиши ёки такси агрегаторлари Yandex, MyTaxi ва ҳоказоларни энг яқин автотураргоҳга (терминалдан 50-100 метр масофада) чақириши мумкин, у ерда эса таксилар учун 10 дақиқа бепул туриш вақти берилади.

    27.07.2023, 17:16   Изоҳ (0)   8378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ташкил этиш хусусий секторга ўтказилади

    27.07.2023, 16:42

    Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради

    27.07.2023, 16:27

    Ўзбекистонда доллар курси тушди

    27.07.2023, 16:10

    “Рубль қадрсизланаётгани иқтисодиётимизга салбий таъсир қилмоқда” — Мамаризо Нурмуродов

    27.07.2023, 14:59

    Жорий йил якунигача инфляция даражаси 8,5—9,5 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда— Марказий банк

    27.07.2023, 14:40

    Тошкентда оқар сувдан тўлов асосида фойдаланиш йўлга қўйилади

    27.07.2023, 14:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.