Шавкат Мирзиёев 27—28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади, деб хабар бермоқда президент матбуот котиби.
Маълум қилинишича, давлати раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади.
Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Президент ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятида сўнгги марта 2022 йилнинг 12—13 май кунлари бўлганди. Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқлардаги корхоналар фаолияти билан танишиб, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирганди. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказганди.
Изоҳ (0)