Нидерландия қирғоқлари яқинида юк кемасида содир бўлган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда NОS нашри Қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб.
Нашр маълумотларига кўра, Панамага қарашли юк кемасида 23 нафар экипаж аъзоси бор эди. Уларнинг барчаси эвакуация қилинган. Ярадорларнинг аниқ сони номаълум. Кема Германиядан Мисрга 2 857 та транспорт воситасини олиб кетаётган бўлган, улардан 25 таси электромобил эди. Қирғоқ хавфсизлик хизмати вакилининг сўзларига кўра, электромобиллардан бирида олов чиққан, бу эса кемадаги йирик ёнғинга сабаб бўлган. Оловни ўчириш ишлари ҳали давом этмоқда.
NL Times нашрининг ёзишича, ёнғин жуда тез тарқалган, хавф туфайли ўт ўчирувчилар бортга чиқарилмаган, аксинча, ёнғинни денгизда қайиқлардан туриб ўчириш бошланган. Кеманинг чўкиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда, бироқ Қирғоқ хавфсизлик хизмати шундай сценарийни истисно этмаяпти. Кема сузаётган пайтда, кучли шамол ва оқим тезлигига қарамай, уни буксирга боғлашга муваффақ бўлинган.
Аввалроқ Филиппинда бортида 120 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган паром очиқ денгизда ёниб кетганди.
Изоҳ (0)