• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёлик блогер хонадонини ИИБ ходимлари босди. Вазир ўринбосари блогер устидан шикоят қилгани айтилмоқда

    Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи блогер Рустамбек Тоғаев хонадонини Ички ишлар ходимлари босди. Бу ҳақда “Дарё”га маълум қилган блогернинг айтишича, адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев унинг устидан шикоят қилган бўлиши мумкин.

    22 июль, шанба куни хонадонимга уч нафар ИИБ ходими келди. Ва менинг устимдан шикоят тушганини, шу сабаб менинг телефонимни титкилаб, олиб кетмоқчилигини айтди. Ўзларини Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ИИБ ходимлари деб таништирганлардан бири Асилбек Рустамов эканини, туманда терговчи бўлиб ишлашини билдирди, — дейди “Дарё” билан суҳбатда бўлган блогер.

    Facebook фойдаланувчиси Рустамбек Тоғаевнинг айтишича, терговчи эканини айтган Асилбек Рустамов ундан телефонини сўраган ва кўриб бўлгач, телефонини олиб кетмоқчилигини айтган.

    Телефонингизни бериб туринг, кўрай, деди. Хўп деб берсам, ичини титкилаб, нималарнидир ёзди ва телефонимни олиб кетмоқчилигини айтди. Бу телефон менинг шахсий мулким эканини айтиб, телефонимни олиб кетиши учун суд қарори кераклигини айтдим. Ва Сурхондарё вилояти прокуратурасига қўнғироқ қилиб, ҳолатдан хабардор қилдим. Вилоят прокуратураси ахборот хизмати билан телефон орқали гаплашиб, Деҳқонобод тумани ИИБ ходимлари шахсий телефонимни олиб кетмоқчи бўлишаётганини айтдим. Алишер (вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари. Таҳририят изоҳи) ИИБ ходимлари билан гаплашиб, бунга ҳаққи йўқлигини, бунинг учун суд қарори кераклигини эслатди. Ходим эса ўзи қарор чиқариб келганини, телефон русумини шу ерда ёзиб, телефонимни олиб кетмоқчилигини айтди. Мумкин эмас, дейилди. Шундан сўнг Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғига чиқиб, ҳолат ҳақида хабар бердим. ИИБ бошлиғи икки нафар ходимини юборди. Ходимлар ҳам деҳқонободлик ҳамкасбларига телефонимни олиб беролмаслигини, бу менинг шахсий мулким эканини айтиб, биз фақат жамоат тартибини сақлаш учун келдик деди, — дейди ҳолат ҳақида гапирган блогер.

    Блогернинг тахмин қилишича, унинг устидан адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев Қашқадарё вилоят ИИБга шикоят киритган бўлиши мумкин.

    Фото: Рустамбек Тоғаев
    ИИБ ходимларига устимдан ким шикоят қилди, айбим нима, десам айтишмади. Терговчилар ҳужжатлар билан танишиб чиқишимга имконият беришмади, илова қилинган суратни олишга улгурдим, холос — дейди блогер.

    “Дарё” журналисти вазир ўринбосарининг блогер устидан Қашқадарё вилоят ИИБга шикоят киритгани ҳақидаги маълумотни текшириш учун Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоеваларга мурожаат қилиб, ҳолатга аниқлик киритишга уринди.

    Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова вазиятдан батафсил хабари йўқлигини, аммо тез орада аниқлаштириб, таҳририятга ахборот беришини билдирди. Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева эса вазир ўринбосарининг блогер устидан шикоят қилиши фуқаро сифатидаги шахсий иши эканини айтиш билан чекланди.

    Вазирлик сайтида вазир ўринбосари Шерзод Рабиев билан боғланиш мумкинлиги кўрсатилган +998712070461 рақамига бир неча бор қўнғироқ қилиб, зўрға тушдик ва вазир ўринбосари билан суҳбатлашиш ниятимиз борлигини билдирдик. Ўзини вазир ўринбосари ёрдамчиси Миржалол Нафасов деб таништирган масъул Рабиев айни пайтда хизмат сафаридалигини айтди. Журналист саволини тинглаган Миржалол Нафасов тез орада саволларга аниқлик киритишга ёрдам беришини маълум қилди. Бироқ кутилган вақтда жавоб бермади.

    Мазкур воқеа ҳақида жамоатчиликни хабардор қилган Facebook’даги “Халқ назорати” гуруҳида воқеа юзасидан қатор саволлар йўлланган.

    Қонун нуқтаи назаридан олганда, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ИИБ терговчиси Асилбек Рустамов ва яна икки ходим ўз қарори асосида Сурхондарёда яшовчи фуқаронинг уйига бориб, тинтув ўтказиши ёки мулкини, яъни қўл телефонини ашёвий далил сифатида олиб кетишга ҳақлими? Тинтув ўтказиш, шахсий мулкни олиб қўйиш суд қарори асосида амалга оширилмайдими?

    Деҳқонобод туман ИИБ терговчиси вилоят ҳудудидан четга чиқиб, Сурхондарё вилоятида ҳаракат олиб бориши қайси қонун-қоидалар билан тартибга солинган ва уларнинг ҳаракати қонунийми? Гумонланувчига устидан тушган шикоят ёки телефонини олиб қўйиш ҳақидаги қарор нусхасини бермасдан ҳаракатини давом эттириши мумкинми? Бундай ишлар ИИБ ваколатидаги ишми?

    “Дарё” вазир ўринбосари Шерзод Рабиевга ҳам минбар беришга тайёрлигини маълум қилиб, воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    24.07.2023, 19:33   Изоҳ (0)   40056
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хивадаги бозорда ҳам йирик ёнғин чиқди 

    24.07.2023, 19:11

    Шавкат Мирзиёевга 15 дан зиёд ҳамкор давлатлар раҳбарларидан табриклар келди

    24.07.2023, 18:32

    Ўзбекистонда ўтган олти ойда тез ёрдамга қанча ёлғон чақириқ тушгани очиқланди

    24.07.2023, 18:22

    Ўзбекистонда президент ва тадбиркорларнинг учинчи очиқ мулоқотига мурожаатлар қабули бошланди

    24.07.2023, 17:24

    Бухорода янги қурилаётган 9 қаватли уйда ёнғин чиқди (видео)

    24.07.2023, 16:37

    Ўзбекистонда доллар курси тушди 

    24.07.2023, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.