Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда ўтган олти ойида тез ёрдамга қанча ёлғон чақириқ тушганини очиқлади.
Унга кўра, Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров 2023 йилнинг ўтган 6 ойи давомида 103 хизматига жами 1752 та ёлғон чақириқ келиб тушганини билдирган. Мазкур кўрсаткич 2022 йилнинг айни шу даври билан таққосланса, қарийб 975 тага камайганини кўриш мумкин.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2023 йилнинг январь—июнь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 325 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Фарғона вилояти қайд этилди — 284 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 248 та ана шундай мурожаат келиб тушган. Энг кам ёлғон чақириқ эса Самарқанд вилоятида рўйхатга олинди — 17 та.
Изоҳ (0)