Бухоро шаҳрида янги қурилаётган 9 қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 24 июль куни соат 12:20 да, “Бунёдкор” МФЙда жойлашган янги қурилаётган 9 қаватли уйда юз берган. Уйнинг чап ён томони юза қисми (алюкобонд) ёнган.
Воқеа жойига жалб этилган 5 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари соат 12:22 да етиб бориб, соат 12:49 да ёнғинни батамом ўчирган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш, тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Бирламчи маълумотга кўра, пайвандлаш ишларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)