МcДональдъс ва франшиза эгаси иссиқ наггецдан оёғи куйган қизнинг оиласига 800 минг доллар товон тўлайди. Бу ҳақда АҚШнинг Флорида штати Браурард округидаги судьялар ҳайъати қарорига таяниб, CBS News телеканали хабар бермоқда.
2019 йилда тўрт ёшли қизчанинг онаси Тамараc фастфуд ресторанида Happy Meal буюртма қилиб, машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган 4 ёшли қизига бир қути наггецни берган. Битта наггец қутидан тушиб, автомобиль ўриндиғи билан қизнинг оёғи ўртасида икки дақиқача қолиб кетган. Оқибатда қизалоқ иккинчи даражали куйиш жароҳати олган. Унинг оёғида чандиқ қолган.
“Ҳакамлар аъзолари қизнинг оиласига оғриқ ва изтироблар, жароҳатлар, руҳий қийналишлар, ноқулайликлар ва ҳаётдан завқланиш қобилиятини йўқотганликлари учун жами 800 минг доллар берилиши кераклиги бўйича қарор қабул қилишди”, — дейилади телеканал хабарида.
Бу сумма олдинги жароҳатлар учун 400 000 доллар ва келажакда кўриши мумкин бўлган зарар учун 400 000 доллар сифатида ҳисобланган.
Қайд этилишича, жароҳатланган қизнинг оиласи 15 миллион доллар товон талаб қилган. Шу билан бирга, жабрланувчининг онаси “адолатли қарор” қабул қилган ҳакамлар ҳайъати қароридан мамнун эканини айтди, деб ёзади NBC.
Изоҳ (0)