• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мусиқаси ёқимли экани учун юборгандим”. Андижонда тақиқланган ўзбекча нашида тарқатган 21 ёшли йигитга шартли жазо қўлланди

    Андижон шаҳар судида 26 июнь куни Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан айбланаётган фуқаро М.А.нинг иши кўриб чиқилди. “Дарё” Интернет тармоғида эълон қилинган суд қарорлари портали орқали ушбу суд якуни бўйича маълумот беради.

    Суд ҳужжатида ёзилишича, М.А. 2002 йил 13 июнда Андижон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, уйланмаган, муқаддам судланмаган, мавсумий ишчи. Шу йилнинг 5 май кунидан иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, 24 февралдан гаров эҳтиёт чораси қўлланган. У Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбланган.

    Аниқланишича, у 2022 йил 23 июль куни ўзига тегишли бўлган iPhone 6S телефони орқали Telegram мессенжерига уланиб, ундан фойдаланиш давомида ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш мумкин бўлмаган, фаолияти тақиқланган ўзбек тилидаги нашидани танишига юбориш орқали тарқатган. Нашида мазмуни эса жиҳодга тарғиб қилиш бўлган.

    Дин ишлари қўмитаси ўтказган судга оид диншунослик экспертизаси хулосасига кўра, М.А. ижтимоий тармоқда тарқатган маърузалар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилгани ва мазкур ғояларни мамлакатга олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқлангани, шунингдек, ушбу маълумот Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган “Тавҳид ва жиҳод котибаси” террорчи ташкилотига тегишли бўлиб, уларни мамлакатга олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқлангани кўрсатилган.

    Судланувчи суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатан ҳам YouTube платформаси орқали “Абдуллоҳ домла”, “Шукуруллоҳ домла”ларнинг маърузаларини ҳамда Telegram’да диний мазмундаги нашидаларни тинглаб келганини тан олган. Унга тегишли телефон аппарати холислар ва мутахассислар иштирокида олиниб, текширилганда танишига номаълум шахс томонидан айтилган 2 та диний мазмундаги нашидаларни юборгани аниқланганини, диний билимга эга эмаслигини, ушбу нашидаларнинг мусиқаси ёқимлилиги сабаб танишига телефон аппаратининг чақирув мусиқасига ўрнатиши учун юборганини айтган. 

    Айбланувчининг кўрсатмасига кўра, у нашида ва маърузаларнинг тақиқланганини билмаган, юрт тинчлигини бузиш ва бошқа фуқароларни диний маълумотлардаги чақириқларга даъват қилиш нияти бўлмаган, нашида ва маърузаларнинг асл мазмун-моҳияти нимага қаратилганини ҳам тушунмаган, шунчаки ёқимли мусиқа сифатида тарқатган. М.А. суд залида қилмишидан пушаймонлигини билдириб кўрсатув берган ва суддан қонуний енгиллик беришни сўраган.

    Суд судланувчи М.А.га нисбатан жазо тайинлашда муқаддам судланмаганини, айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан пушаймонлигини, ёшлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жиноятни ғараз ва паст ниятларда содир этганини оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолаган. Шунингдек, суд у айбли деб топилаётган модда санкцияси доирасида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, уни қилмишидан пушаймонлигини ва ёшлигини инобатга олиб, М.А.га тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган хулосага келган. 

    Суд ҳукмига кўра, М.А. Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан айбли деб топилган. Унга нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шу кодекснинг 72-моддасини (шартли ҳукм қилиш) қўллаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланган ва 1 йил синов муддати белгиланган.

    “Ашёвий далил бўлган бир дона DVD диск жиноят иши билан бирга сақлансин. Ашёвий далил 1 дона iPhone 6S телефони тегишли тартибда йўқ қилинсин. М.А.нинг Telegram’даги профили фаолияти тўхтатилиб, блоклансин”, — дейилади суд ҳукмида.

    Мавзуга доир:

    • “Йигитнинг ҳаракати тўғри малакаланган”. Тошкент вилояти ИИББ йигит нашида тарқатгани учун 3 йилга қамалгани ҳақида
    • “Наҳотки бир хатоси учун шунчалик оғир жазолаш тўғри бўлса” — 21 ёшли талабанинг диний қўшиқ сабаб 3 йилга қамалгани эътирозларга сабаб бўлди
    • Нашида тарқатганликда айбланган талаба йигитнинг адвокати мурожаат билан чиқди 
    20.07.2023, 16:43   Изоҳ (0)   15266
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда 541 та балиқ ноқонуний овлангани аниқланди

    20.07.2023, 16:27

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан сақланиш бўйича ЖССТ тавсиялари билан бўлишди

    20.07.2023, 16:10

    Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

    20.07.2023, 16:06

    Тошкентда 20 ёшли инстаблогер вафоти бўйича янги тафсилотлар эълон қилинди

    20.07.2023, 15:36

    “Ўзгидромет” ҳаво ҳарорати яна кўтарилишидан огоҳлантирди

    20.07.2023, 15:03

    Ўзбекистон Грузия портларида денгиз терминаллари қуриши кутилмоқда

    20.07.2023, 14:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.