АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги раҳбари адмирал Жон Акуилинонинг айтишича, Пентагон "Хитой ҳарбий жиҳатдан мисли кўрилмаган даражада кучаяётганини" кузатмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Хитойнинг ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолда қатъий жавоб чораларини кўриши керак.
“Хитойда ҳарбий соҳанинг кучайишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ва гап нафақат гипертовушли ракеталар ҳақида, балки барча имкониятлар ҳақида бормоқда: денгизда, ҳавода, коинотда”, — деди Акуилино Аспен хавфсизлик форуми давомида.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ қуролли кучларининг яқин келажакдаги асосий мақсади Хитойнинг гипертовушли ракеталарига қарши курашиш воситаларини яратиш бўлиши керак.
Шу билан бирга, америкалик адмирал Пекиннинг хатти-ҳаракатлари тўғридантўғри Қўшма Штатларга қарши қаратилган бўлиши мумкинлигини тан олди, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам Вашингтон Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятни диққат билан кузатиши зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)