Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ядро каллакларини янгиларига алмаштириш режасини эълон қилди. Вазирлик армияни ривожлантириш зарурлигини таъкидлар экан, Россияни “Европа хавфсизлигига энг катта таҳдид” деб атади.
Ядро каллакларини янгилаш Vanguard синфидаги сувости кемаларини Dreadnought сувости кемалари билан алмаштириш билан амалга оширилади.
Биринчи бундай сувости кемаси 2030 йилларнинг бошида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
“Dreadnought сувости кемасининг тийиб турувчи восита сифатидаги самарадорлигини таъминлаш учун биз ядровий каллакларимизни ҳам алмаштирамиз. Dreadnought синфидаги сувости кемалари ҳам, алмаштириладиган жанговар каллаклар ҳам Буюк Британияда ишлаб чиқилган ва қурилган”, — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, армия ўтган 2 йил давомида ядровий тийиб туриш учун қўшимча 3 миллиард фунт ва кейинги уч йил учун яна 6 миллиард фунт стерлинг олган.
Лондоннинг фикрича, Россия—Украина можароси “халқаро ҳамжамият учун энг жиддий муаммодир”. “Европа Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери бундай миқёсдаги можарони кўрмаган”, дейилади ҳужжатда.
Изоҳ (0)