Украина ҳудуди Украина армиясининг ўзи учун ҳам, Ғарбдаги ҳамкорлари учун “жанговар лаборатория”га айланди. Бу ҳақида Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Sky News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг қайд этишича, украиналиклар ва уларнинг ғарбий иттифоқчилари рус аскарларига қарши курашиш учун янги қурол ва технологияларни синаб кўришлари керак. Уоллеснинг сўзларига кўра, “омон қолишга бўлган хоҳиш” украиналикларни иттифоқчилар таклиф қилаётган янги қурол ва модификасияларни синовдан ўтказиш учун тинчлик давридаги меъёр ва қоидалардан воз кечишга мажбур қилган.
Улар таваккал қилишлари ва ишлаши ёки ишламаслиги ноаниқ бўлган нарсалар билан тажриба ўтказишлари керак эди. Улар ўз қуролли кучлари учун жанговар лабораторияга айландилар ва бу бизга йўл кўрсатди. Мен буни юзага келтирган ҳолатлардан афсусдаман, лекин бу тажриба 21-асрда янгича жанг майдонида қандай ҳаракат қилиш кераклигини кўрсатди, — деди Уоллес.
Шошилинч равишда ишлаб чиқилган ва Россия—Украина уруши фронтига юборилган бундай экспериментал қуролга мисол сифатида нашр Wolfram ракетасини келтирган.
Изоҳ (0)