Қашқадарё вилоятида 1,5 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида “С-Б.” МЧЖ раҳбари Б.Т. ва бошқалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва экспортга йўналтириш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилмасдан нақд пулга сотиб, ушбу маблағларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Кредит маблағларининг ўзлаштирилиши
Февраль охирларида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой ва Термиз туманларида 11 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланганди. Май ойида эса Сурхондарё ва Фарғонада оилавий корхоналар раҳбарлари 1,2 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредитларни талон-торож қилгани тўғрисида хабар берилган эди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда давлат дастури доирасида ажратилган кредит маблағлари талон-торож қилингани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)