“Манчестер Сити” ҳимоячиси Бенжамен Менди фаолиятини Франциянинг “Лорян” жамоасида давом эттиради.
Бу ҳақида француз клуби расмий Instagram саҳифаси маълум қилди. Клуб футболчи билан 2 йиллик шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, “Шаҳарликлар” ҳимоячисига 2021 йилда жинсий зўравонлик бўйича айблов қўйилганди. 2022 йилнинг июнь ойида Бенжаменга жинсий зўравонлик бўйича қўйилган айбловлар сони 10 тага етганди. 2023 йилнинг 14 июль санасидаги суд жараёнида футболчига қўйилган барча айбловлар олиб ташланди.
Маълумот учун, Менди сўнгги бор 2021 йил 15 август куни майдонга тушган эди.
Бенжамен Менди фаолияти давомида Франциянинг “Гавр”, “Марсель” ва “Монако” клубларида тўп сурган. Унинг сўнгги клуби “Манчестер Сити” бўлиб, жамоа билан биргаликда уч марта Англия чемпионлиги ва бир марта Англия Суперкубогида зафар қучган.
Изоҳ (0)