Франциянинг Париж шаҳрида 8—17 июль кунлари параенгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Ўзбекистонлик параенгил атлетикачилар 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон 8-поғонадан жой олди. Биринчи ўринни Хитой (16-16-13) эгаллаган бўлса, Бразилия (14-13-20) ва АҚШ (10-14-15) кучли учликдан жой олди.
Ўзбекистон делегацияси ушбу мусобақа орқали Париж—2024 Паралимпия ўйинларига 19 та йўлланмани қўлга киритди.
Қайд этиш керак, Дониёр Салиев, Иззат Турғунов ва Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсларида, ядро улоқтиришда Бобур Омонов, найза улоқтиришда эса Нурхон Қурбонова жаҳон рекордини янгилади.
Париждаги Жаҳон чемпионатида 103 мамлакатдан 1206 нафар параатлет иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси 24 нафар спортчи билан қатнашди.
Изоҳ (0)