• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Атирдан бир томчи қўлига тўкди. Ифор тарқади. Оломон ақлдан озар даражада сармаст бўлиб, унга сиғина бошлади — уни фаришта деб ўйлашди”. “Парфюмер” фильми ҳақида

    2006 йили премьера қилинган “Парфюмер. Бир қотил тарихи” фильми ёзувчи Патрик Зюскинднинг 1985 йилда ёзилган шу номдаги романи асосида суратга олинган. Бу китоб ўтган йилми, ундан олдинги йилми, бизда ҳам расво таржима билан нашр қилинди. Таржимоннинг (умуман олганда, таржимон дейиш ҳам хато. Google транслатеъга ташлаб, таҳрирсиз паққос кўчиришни ҳамма ҳам эплайди) ношудлигини боши осмондан қилинган ном орқали сезиш қийин эмас: “Ифор. Бир маҳкум тарихи”.

    Аввало, шахс оти (“Парфюмер”) мавҳум нарса отига (“Ифор”) айлантирилгани, қотил (қип-қизил маняк) билан маҳкум сўзининг умумий нуқталарини ҳисобга олмаса, деярли туташмаслиги кундек равшан. Ичидаги жумлалар эса маҳалламиз масжиди олдидаги столбаларда чуваланиб ётадиган симлардан фарқ қилмайди. Мантиқсиз гап якунлари, имловий хатолар, мазмуни тўмтоқ матнлар “Ким миллионер бўлишни истайди?” кўрсатувидаги саволлар каби фақат қон босимингизни оширади, асабингизни эговлайди. Шунинг учун китобини эмас, киносини кўришни тавсия қилмоқчиман. Тақриз эса қойилмақом актёрлар жамоасидан иборат айнан ўша фильм ҳақида бўлади.

    “Парфюмер” фильмидан кадр

    “Аттор. Бир қотил тарихи”

    “Парфюмер” (кейинги ўринларда аттор сўзи қўлланилади) даҳо ва шуҳратпараст инсоннинг ҳикоясидир. Барчани ақлдан оздирадиган даражада ифор таратувчи атирни яратиш учун 13 та шафқатсиз қотилликларни амалга оширган ёш даҳо Жан-Батист Гренуйнинг фожиавий ҳикояси. Бунда ҳам “Престиж”дагидек даҳолик ва ёвузлик, орзу йўлида инсонийликдан чиқиш каби ғоялар илгари сурилади. Фарқи, бу кино анча шафқатсизроқ.

    Сюжет+таҳлил

    Фильм охиридан бошланади: қаҳрамон иркит ва қоронғи зиндонда ўз устидан ўқиладиган оғир ҳукмни кутмоқда. Қамоқхонанинг не-не қичиқириқларни ютиб юборган деворлари ортида эса ғазаб отига минган оломон бор ва уларнинг барчаси маҳкумнинг қатл этилишини талаб қиляпти. Ниҳоят, судья ҳукмни ўқийди: “Атторчилик билан шуғулланиб келган ёш йигит Жан Батист Гренуй хочга боғланади ҳамда унинг барча бўғин ва суяклари парчаланмагунча темир таёқ билан урилади. Шундан сўнг, у минг бир азобда ўлгунга қадар хочда осиғлиқ туради. Одамларнинг унга раҳм-шафқат билан қараши ёки шунга ўхшаш илиқ муносабати қатъий  тақиқланади!”

    Кейин ҳаммаси бошидан бошланади. Париж. 16-аср. Ёз. Шаҳарнинг даҳшатли даражадаги ифлос ва бадбўй қисмида, сасиб, бижғиб кетган балиқ сотиладиган расталарнинг бирида бир аёлни туғруқ тутади. Бу Жан Батистнинг онаси эди. Она балчиққа ботган йўллардан ўтаётган одамларга сездирмаслик учун стол тагига ўтиб, овозини чиқармай балиқ ичаклари ва тангалари билан тўлган ахлат орасида гўдакни дунёга келтиради. Бир оз нафас ростлаб олгач, ҳозиргина балиқнинг калласини кесган шилимшиқ пичоқда бола билан боғлайдиган киндикни хотиржам кесиб, чақалоқни оёғи билан итариб, тағин ишида давом этади. Чақалоқ ўша пайтдаги бошқа гўдаклардек бўғилиб ўлиб кетиши турган гап эди, бироқ қисматнинг режалари бошқача бўлиб чиқади.

    Атрофдаги энг жирканч ҳидлардан кўз очган чақалоқ чинқириғи аёлни фош қилиб қўяди. Кўп ўтмай Жан Батистнинг онаси дорга тортилади. Болани эса Мадам Гайяр болалар уйига топширишади. У ердаги етимларга ортиқча оғиз керак бўлмагани учун дастлаб гўдакни ёстиқ билан бўғиб ўлдирмоқчи бўлишади. Аммо қисмат Жан Батистга тағин раҳм-шафқат қилади. Йиллар ўтади, Гренуй вояга етади. У жуда хунуклиги ва ғалатилиги учун болалар ундан ўзини олиб қочишади. Аммо унинг фавқулодда ҳидларни ажрата олиш қобилияти бор эди. У кўзини юмиб юз қадам узоқликдаги ботқоқликда нима қимирлаётганини ва ундан қанақа ҳид чиқаётганини тусмоллай оларди. Барг, чириган олма, ўлиб тош қотган каламуш — унинг дастлабки ҳид тажрибалари эди.

    Гренуй озгина улғайгач, Мадам Гайяр уни тасқара бир тери ошловчига қора ишчи қилиб сотиб юборади. Гренуй ҳар кимнинг ҳам иродаси кўтаролмайдиган қийин шароитда ишлайди, ўлимга олиб борувчи касалликларга дучор бўлади. Лекин ҳеч нарса уни синдира олмайди. Унинг учун ягона қувонч янги ҳидларни ўрганишдир. Бир сафар шаҳар бўйлаб тери етказиб бераётганда бир ширин, бетакрор ифордан сармаст бўлиб, манзилидан бурилиб, ҳид ортидан эргашади. Бу ҳид уни шунчалик қизиқтириб қўядики, ўткир бурнига ишониб, хушбўй ҳид манбайи бўлмиш ёш бир гўзал қизнинг олдига боради. Қиз мени зўрламоқчи деб ўйлайди, бироқ Гренуй уни шунчаки тўйиб ҳидлагиси келаётганини тушунмайди. Натижада Гренуй унинг ортидан бориб бахтсиз тасодиф билан қизни бўғиб ўлдириб қўяди. Қиз жон берган бўлса-да, унинг ҳидидан завқланади ва кейин сездирмасдан яширинади. Бироқ қиз ўлгач, ифор ҳам таралмай қолади. Шунда телба қаҳрамонимизнинг энг хушбўй ҳидни яратиш хусусидаги қотилликларга тўла ғояси туғилади.

    “Парфюмер” фильмидан кадр

    “Амур ва Психея”

    Кунлардан бир кун Гренуй Балдини исмли аттор уйига тери олиб келади. Бир вақтлар Балдини ўтмишда бутун Париж бўйлаб донг таратган тенгсиз аттор бўлган, энди унинг даври ўтган, бироқ италиялик қарияда шуҳратпарастлик ҳисси сўнмаган, хулоса қилиб айтганда, ўжар чол вақтнинг чиғириғига қарши ҳаракатланмоқчи бўлади — ғояси эскирганини тан олгиси келмайди. (Бу иши билан у ўттиз йиллаб курсисига ёпишиб қолган баъзи корчалонларни эслатиб юборди).

    Балдини Гренуйни ёш рақобатчисининг “Амур ва Психея” деб номланган атирини такрорлашга уринаётгани ҳамда барча тажрибалари муваффақиятсиз якунланиб, бундан қаттиқ тушкунликка тушиб қолган вақтида учратади. Гренуй эса умрида ҳидлаб кўрмаган, ҳатто номини ҳам билмайдиган атирларга тўла шишалар билан тасодифан Балдини лабораториясида ўз инстинктига бўйсуниб, ингредиентларни аралаштириб, ўша атирни такрорлаб беради. Балдини бу ёш истеъдодни шунчаки қўйиб юборишни истамайди.

    Шундан сўнг, Гренуй Балдинига шогирд тушади. У Гренуйга сублимация ёрдамида турли ранг ва нарсалардан хушбўй ҳидни қандай ажратиб олишни ўргатади. Энди Гренуй бу маҳоратни пухта ўрганиб, атирларни қоидаларга мувофиқ яратишни ўрганади, лекин бир куни устозининг мушугини ҳам улкан атир мойи тайёрлаб берадиган идишга солиб тириклай қайнатади. Бироқ ҳамма ҳидларни ҳам бирданига шишага солиб бўлмаслигини англаб етгач, тушкунликка тушиб, кетишни истаб қолади. Балдини эса бунга рухсат беради, фақат унинг шартлари бор. Кетгунига қадар бир дафтарни янги атирларни тайёрлаш мумкин бўлган экспериментлар билан тўлдириб чиқиш зарур. Жан Батист шундай қилади ҳам. Аммо Гренуй кетиши билан Балдини мўжиза сирлари яширилган дафтарни қучоқлаб, ширин орзуларга берилиб ётар экан, тонгга яқин унинг ажали бевақт йўқлаб келади — шўрлик бахтиқаронинг уйи сабабсиз ўпирилиб тушади.

    “Парфюмер” фильмидан кадр

    13 та бегуноҳ қурбонлар ва ақл бовар қилмас сеҳрли атир

    Гренуй Грассе шаҳарига келади. Грасседа Гренуй таниқли парфюмернинг бевасига шогирд тушади. Бевада хушбўй ҳидларни синтез қилиш бўйича бутун бошли лаборатория мавжуд эди: ҳар куни пушти атиргул барглари улкан шиша бочкага тўкилар ва ундан мойини олиш учун бир неча кун қайнатиларди. Телба йигит бочкадан ўзига хос тарзда фойдаланишга қарор қилади. Бир куни сомонхонада гўзал қизни учратиб, уни ўлдиради. Жасадни хўжайинларидан яширинча бочкага жойлаштиради. Шундай қилиб, у ўзининг янги атири учун биринчи ингредиентни олишга муваффақ бўлади.

    Гренуйнинг сеҳрли формуласига кўра, қизларнинг хушбўй ифори 13 та бўлиши керак. Шундай қилиб, шаҳар бўйлаб ёш, бегуноҳ соҳибжамол қизларнинг сирли ўлимлари ҳақидаги мунглиғ ҳикоя бошланади. Одамлар даҳшатга тушишади, қотил ким эканини аниқлаш ёки ушлашнинг иложи бўлмайди. Айни пайтда эса ёш аттор ўз мақсадига яқин келган: у 12 та ифорни тўплаган, фақат биттаси етишмаяпти. Жан Батист қайси қиз сўнгги қурбон бўлиши кераклигини аниқ билади. Бу Лаура — Франциядаги энг бой ва нуфузли одам, шаҳарнинг иккинчи консули Антуан Ришининг мафтункор қизи.

    Антуан анча ақлли одам эди. У қизининг хавф остида эканини сезади: маняк йўлидан чиққан аёлларнинг эмас, балки фақат энг гўзалларини ҳаётидан маҳрум қилаётганини фаҳмига боради. Консул ўлдирилганлардан аллақандай даҳшатли тўпламни ташкил қилади, деб тахмин қилади, аммо аниқ фактларга асослана олмайди. Черков раҳбари уни ваҳима қўзғамасликка, ҳаммаси жойида эканига чақиради. Шаҳарда комендантлик соати эълон қилинса ҳам, кўнглидаги ғашлик тарқамаган консул бир нима юз беришидан хавфсираб, қизини шаҳардан анча узоқдаги қалъага жойлаштириб, манякдан ҳимоя қилишга қарор қилади. Бироқ бир куни тонгда қизидан хабар олиш учун унинг ётоқхонасига кирган меҳрибон ота дилбандини яланғоч, сочлари олинган ҳолда топади — сўнгги ифор ҳам олинган эди.

    У қотил ҳали узоққа кетмаганини фаҳмлаб, ортидан таъқиб қилишларини буюради. Гренуй ушланади ва шахсан консулнинг ўзи уни сўроққа тутади. Антуаннинг нега айнан менинг қизимни ўлдирдинг, дея тишлари орасидан визиллаб чиқаётган саволига аттор биргина жавобни такрорлайверади: “У керак эди...”

    Кейин фильм бошидаги саҳна такрорланади. Гренуйни жаллод олдига олиб чиқишаётганда, у атирдан бир томчи кафтига суркайди. Соқчилар муқаддас ифор қудрати билан маҳбусни қўйиб юборишади, жаллод Гренуй олдида тиз чўкиб йиғлайди. Одамлар бу фариштанинг кийимига бўлса-да тегиниш учун унга ёпишишга ҳаракат қилишади. Шундай қилиб, қатлни кўришга келган томошабинлар бир-бирига самимий эҳтирос билан қарашни бошлайди. (Эҳтироснинг ҳам самимийси бўларканми? Ҳа, бўлади ва у одамга ҳирсдан ҳам кучлироқ таъсир ўтказади) Ақлини бутунлай йўқотиб, ўзини ҳиссиётлар уммомига топширган инсонлар орасида оргия бошланади. Жан Батист яп-яланғоч оммани ички қониқиш билан бир муддат кузатиб, кўздан ғойиб бўлади. Мўжизакор атир ҳиди тарқагач, яланғоч одамлар бир-биридан уялиб шоша-пиша кийина бошлайди ва нима бўлганини эслай олишмайди. Гренуйнинг ўрнига эса бир бегуноҳ одам қатл этилади.

    “Парфюмер” фильмидан кадр

    Хулоса сюжет ичида

    Бутун инсониятни бошқара оладиган кучга эга Гренуй дафъатан интилган мақсади унга бахт олиб келмаслигини англаб етади. Тўғри, унинг қўлида ҳар қандай қуролдан ҳам кучлироқ нарса бор: истаса Папа унинг оёқларини ўпади, қиролича чўриси бўлади, мол-давлат ва айш-ишрат борасида қайғуришга ҳожат йўқ, бироқ у барибир бахтиқаро Гренуй бўлиб қолаверади. Ҳарчанд уринмасин, қўлидаги 13 гўзал қизларнинг қони энди унга тинчлик бермайди. Шундан сўнг, Гренуй бир гала исқирт қашшоқлар билан тўлган қовоқхона яқинида мўжизакор атирни очиб, ҳаммасини боши устидан тўкади. Ҳеч бир сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ҳиддан сармаст оломон Гренуйни осмондан тушган фариштага менгзаб унга ёпишишади. Уни шунчалик қаттиқ севишадики, дастлаб ўпа кетишади. Бора-бора муҳаббат кучайиб, одамлар Гренуйни ейишни бошлайди ва саҳар чоғи бечора йигитдан фақат бир қарич кийим матосигина қолади, холос.

    Фильмдаги мазмунни тушуниш қийин эмас. Гренуй севишни ва севилишни билмайдиган одам. Унинг ёр-у биродари ҳам, ҳамдарди ҳам, маслаги ҳам битта — ҳид! Танага тушган кана сингари Гренуй жамики яратиқларнинг ҳидини сўриб яшайди. Режиссёрнинг таққослови бежизга эмас. Канани олиб ташламаган ҳар бир мавжудот умри охир-оқибат ўлим билан якун топади. Ундан кимки юз ўгирса ёки ким уни ташлаб кетса, сотиб юборса ҳамма қаҳрамонлар фалокат ёки суиқасдлар натижасида ўлиб кетади. Бу ишоралар бизга ёвузликни ҳайдаган билан уни тугамаслигини таъкидлайди.

    “Парфюмер” фильмидан кадр

    Кинодан иқтибослар

    У ҳар доим бошқа одамлар томонидан севилишни хоҳлаган, чунки унинг ўзи уларни севмагани учун улардан нафратланган.

    Гулларнинг руҳи уларнинг ифорида.

    Ёлғизлик — бу одам билан содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон нарса. Ва бу одам камбағал ёки бой, содда ёки айёр, аҳмоқ ёки даҳо бўлишидан қатъи назар, ёлғизлик танлаб ўтирмайди, эшикни тақиллатмасдан кириб келаверади. Унинг барча эшикларни очадиган калити бор...

    Анфлераж — бу гуллар уйқудаги каби аста-секин нобуд бўлишига нисбатан айтилади.

    Қизиқарли фактлар

    — Бош қаҳрамонинг фамилияси (Гренуй) “қурбақа” деган маънони англатади. Бу исм балки йигитча дунёнинг энг чиркин ва бадбўй жойида – Париждаги балиқ бозорида туғилгани учун қўйилгандир, ким билсин.

    — 1985 йилда яратилган “Парфюмер. Бир қотил тарихи” романи ёзувчи Патрик Зюскиндни жаҳонга танитди. Жаҳоннинг 47 дан ортиқ тилларига таржима қилинган ушбу асар бугунги кунга қадар 12 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.

    Азизбек Юсупов

    18.07.2023, 23:44   Изоҳ (0)   18805
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вақтида сўралмаган эрк ташналиги, беғуборлик қобиғи ва кўзгудаги ҳақиқат. “Қора оққуш” фильмидаги ишоралар талқини

    19.05.2023, 10:30

    “Баъзида азалий орзусига эришиш ҳаракатида одам махлуққа айланади...” — Ноланга “афсунгар” мақомини олиб келган “Престиж” фильми ҳақида

    17.06.2023, 23:30

    “Уддалаб бўлмас топшириқ-7” фильми жаҳон прокатида 235 миллион доллар тўплади

    18.07.2023, 15:35

    “Ҳиндистон гўзали”, миллионернинг рафиқаси, икки фарзанднинг онаси: Болливуд юлдузи Жуҳи Чавланинг тақдири қандай кечди? (фото)

    18.07.2023, 12:36

    “Қўрғон сирлари”, “Оила” ва бўш вақтни мароқли ўтказишга ёрдам берадиган бошқа турк сериаллари (фото)

    17.07.2023, 17:50

    Видео: Ўзи иштирокидаги фильмни йиғлаб томоша қилаётган Жеки Чан 

    15.07.2023, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    VEON Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган Hambi — “Ҳаммаси Битта” иловасини ишга туширди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Kapitalbank” билан бизнес: Ўзбекистон тадбиркорларининг муваффақиятлари тарихи


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастурининг янги мавсумига старт берилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Ипотека-банк Ўзбекистондаги Америка Савдо Палатаси аъзосига айланди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    “Украинани даҳшатли қиш кутмоқда!” — эксперт

    06.11.2024, 17:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.