• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Ҳиндистон гўзали”, миллионернинг рафиқаси, икки фарзанднинг онаси: Болливуд юлдузи Жуҳи Чавланинг тақдири қандай кечди? (фото)

    Жуҳи Чавла машҳур кино актрисаси бўлган биринчи ҳинд моделларидан бири ҳисобланади. У 1967 йилнинг 13 ноябрь санасида Ҳаряна штатининг Амбала шаҳрида туғилган. Унинг отаси Ҳиндистон солиқ хизмати ходими бўлган, онаси эса “Оберой” меҳмонхоналар тармоғида ишлаган. Оилада Жуҳидан ташқари яна икки нафар фарзанд: унинг акаси Санжив Чавла ва синглиси Сония тарбияланган.

    Фото: “Yandeks.ru”

    1984 йилда Жуҳи “Ҳиндистон гўзали” танловида ғолибликни қўлга киритди ва АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтган “Коинот гўзали” танловида ўз мамлакати номини ҳимоя қилди. У танловда энг яхши 10 та ярим финалчилар қаторига кира олмади, бироқ бари бир “Энг яхши миллий либос” номинацияси бўйича мукофотни қўлга киритиб, ҳиндларнинг фахрига айланди.

    Гўзаллик маликаси ўзининг актёрлик дебютини катта бюджетли “Султоннинг мулки” (1986 йилда намойиш этилган) фильмида қилди, бу фильм кассада муваффақиятсизликка учради. Бироқ актриса ўша йили муваффақиятли “Баҳодиршоҳ Зафар” сериалида суратга тушди.

    Фото: “Yandeks.ru”

    Унинг кино оламидаги биринчи муваффақиятли лойиҳаси икки тилда: каннада ва тамил тилларида суратга олинган “Севги дунёси” (1987 йилда тақдим этилган) романтик мусиқий фильми бўлди. Кейинчалик Жуҳи Болливуд юлдузи Амир Хон билан биргаликда “Ҳукм” (1988 йилда суратга олинган) фильмида суратга тушди. Болливуднинг энг машҳур лойиҳаларидан бирига айланган фильмга йигирма йиллик жангари фильмлар ҳукмронлигидан сўнг кинога романтикани қайтарган кинокартина деб қаралади.

    Фото: “Yandeks.ru”

    Шридеви ва Мадҳури Дикшит билан бир қаторда, Жуҳи 1980 йилларнинг охири ва 1990 йилларнинг бошларида ҳинд киносининг энг яхши учта актрисасидан бири эди. У карьерасининг бошида талабгир ҳинд актрисаларидан бири эди, 1990 йилдан 1993 йилгача унинг иштирокидаги 29 та фильм экранларга чиқди.  

    Унинг талабгир актрисалардан бири бўлиши бир нечта яхши лойиҳалардан, жумладан, ўн йилликнинг иккита энг катта блокбастерларидан —  “Ража Ҳиндустани” (1996 йил) ва “Девона қалб” (1997 йил) фильмларидаги ролидан воз кечишига сабаб бўлган. Иккала фильмдаги ролларни ҳам Каришма Капур ижро этган ва катта муваффақиятга эришган. Жуҳи ҳалигача бу фильмлардаги роллардан воз кечганини ўзининг карьерасидаги энг катта хатоси деб билади.

    Фото: “Yandeks.ru”

    У “Ишқ” мелодрамасидаги роли учун “Энг яхши актриса” номинациясида Filmfare мукофотини қўлга киритди. Бундан ташқари “Ҳукм” фильмидаги энг яхши дебют учун яна бир бор ушбу мукофотни олишга муваффақ бўлди.

    Режиссёр Ракеш Рошан “Васваса” фильмини суратга олиш чоғида Жуҳини ўзининг энг яқин дўсти, миллионер Жай Меҳта билан таништирди. Фильм 8 йил давомида экранларга чиқмади, бироқ у Жуҳига бўлажак турмуш ўртоғи билан учрашиш имконини берди.

    Фото: “Yandeks.ru”

    Журналистлар актрисанинг ҳамкасблари Шоҳрух Хон ва Амир билан яқин муносабатда бўлгани ҳақида ёзган, у эса ҳар доим бу миш-мишлардан узоқроқ туришга ҳаракат қилган. Жуҳи 1995 йилда турмушга чиққан. Актриса шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни сир сақлашга ҳаракат қилган, кўплаб мухлислар унинг оилавий аҳволи ҳақида ҳомиладор бўлганида билган. Кўпчилик Меҳтани кўриб, актрисанинг севги учун эмас, балки пул учун унга турмушга чиққанини айтган, чунки Жай Ҳиндистондаги энг бой инсонлардан бири ва унинг ҳисобларида миллионлаб долларлар бор эди.

    Фото: “Yandeks.ru”

    2001 йилда Жуҳи Чавла қизи Жавнини, икки йилдан сўнг ўғли Аржунни дунёга келтирди. Шундан кейин Жуҳи кино оламидаги ишини сезиларли даражада қисқартирди ва ўзини оиласига бағишлади. Актрисаликдан ташқари, у ўзининг “Натҳ вилласидаги арвоҳ” фильмида биринчи марта қўшиқ куйлади.

    Фото: “Yandeks.ru”

    2014 йилда актриса Стивен Спилбергнинг Хелен Миррен ва Ом Пури иштирокидаги “Зираворлар ва эҳтирослар” фильмидаги кичик рол билан Голливудда дебют қилди.

    Фото: “Yandeks.ru”

    55 ёшли актриса барча қариндошларидан: ота-онаси, синглиси ва акасидан айрилган. Шунинг учун ҳам у оиласи билан бирга яшайди, турмуш ўртоғи ва болалари билан ўтказган ҳар бир лаҳзани қадрлайди.

    18.07.2023, 12:36   Изоҳ (0)   38004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қўрғон сирлари”, “Оила” ва бўш вақтни мароқли ўтказишга ёрдам берадиган бошқа турк сериаллари (фото)

    17.07.2023, 17:50

    Видео: Ўзи иштирокидаги фильмни йиғлаб томоша қилаётган Жеки Чан 

    15.07.2023, 15:05

    “Уэнздей”, “Оқ атиргул” ва Женна Ортега: “Эмми-2023” мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди

    15.07.2023, 12:30

    Жеймс Кемерон чўкиб кетган “Титан” батискафи ҳақида сериал суратга олмоқчи

    14.07.2023, 17:50

    2023 йилнинг куз ва қиш мавсумида турк киноси томошабинларга қандай янгиликларни тақдим этади? 

    14.07.2023, 12:31

    Ўн марта кўрсангиз ҳам сюжети йиғлатадиган “Табиб” фильми актёрларининг кейинги тақдири қандай кечди? (фото)

    13.07.2023, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.