“Манчестер Сити” ҳимоячиси Бенжамен Мендининг суди бўлиб ўтди.
“Шаҳарликлар” ҳимоячисига жинсий зўравонлик бўйича 8 та, зўрлашга уриниш бўйича битта айблов қўйилган. Бенжамен барча айбловларни рад этганди.
Суд жараёнида Мендидан жинсий зўравонлик бўйича 7 та айблов олиб ташланганди. Навбатдаги суд жараёнида Мендидан қолган икки айблов ҳам олиб ташланди.
Хабарларга кўра, суд ҳукми ўқилганидан сўнг Бенжамен кўз ёшларини тия олмаган.
Эслатиб ўтамиз, Менди сўнгги бор 2021 йил 15 август куни майдонга тушган эди.
Изоҳ (0)