Ташаббусли бюджет жараёнининг 2023 йилги 2-мавсуми 17 июлдан бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, мавсум уч босқичда ўтказилади:
- 1-босқич — фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 — 06.08.2023 давомида;
- 2-босқич — лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 — 26.08.2023 давомида;
- 3-босқич — лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 — 15.09.2023 давомида ўтказилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда (мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради).
Изоҳ (0)