• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Шундай адолатли ҳукм ўқингки, токи онаизорлар менга ўхшаб болам деб куйиб юрмасин” — ИИБ ходимлари уриб ўлдирган 32 ёшли йигитнинг онаси

    Андижондаги тергов ҳибсхонасида 12 нафар ИИБ ходими томонидан уриб ўлдирилгани айтилган марҳум Санжарбек Мамажоновнинг онаси Юлдузхон Султонова судьялардан ўғлининг ўлимига айбдорларга адолатли ҳукм чиқаришни сўради. Бу ҳақда у Тошкент вилояти судининг аппеляция инстанцияси томонидан ўтказилаётган навбатдаги суд мажлисида гапирди.

    Юлдузхон Султонова
    Фото: “Дарё”

    Юлдузхон Султонова ўғлининг ўлимига айнан кимлар айбдор эканини билмаслигини, бироқ Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида айбдорларга узоғи билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, ўғлининг қотилларига кам жазо берилганини айтди. Айни пайтдаги суд мажлисида аппеляция инстанцияси томонидан айбдорларга етарлича жазо тайинланишидан умидворлигини маълум қилди.

    Шундай адолатли ҳукм ўқингки, токи онаизорлар менга ўхшаб болам деб куйиб юрмасин. Мен қаҳратон қишнинг совуқ кунларида тўрт ойлаб Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судига қатнаб, ўғлимнинг қотилларига атиги 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишига эришдим. Мен бундан норозиман. Ўғлимни айнан ким ўлдирганини билмайман, булар ўлдирганини ҳам ўз кўзим билан кўрмаганман. Аммо ҳақиқий айбдорлар топилиб, уларга қаттиқроқ жазо тайинланишини сўрайман. Оғирроқ жазо сабаб бундан кейин ҳеч қайси она болам деб йиғламасин. Бошқа оналар мен каби сарсон бўлмасин, — дейди ИИБ ходимлари уриб ўлдирган 32 ёшли йигитнинг онаси.

    Марҳумнинг онаси судда уни судланувчилардан пул сўрашда айблаганларга ҳам жавоб қайтарди.

    “Дарё” мухбирига гапирганлар мен улардан 40 миллион сўм пул олганимни ҳам гапиришибди. Тўғри, буни инкор этмайман. Терговчи билан суҳбатлашган пайтим менга 40 миллион сўм пул беришмоқчи деганимда “ўғлингиз вафот этган пайтда жаноза маросимларини ўтказиш учун ёрдам берилганмиди”, деб сўраганди. Йўқ, деган жавобимдан сўнг “унда бу пулларни олинг. Бу пуллар сизнинг харажатларингиз учун экан”, деганди. Шу сабаб судланувчилар томонидан берилган 40 миллион сўмни олганим рост. Аммо яна пул сўраяпти, деган гап ёлғон, — дейди Юлдузхон Султонова.
    Фото: “Дарё”

    Марҳумнинг онаси “Дарё” мухбири билан аввалги суҳбатида “Ўғлим ўталмай қолган муддатини ўташ учун 19 март куни (2022 йил — таҳририят изоҳи) тергов ҳибсхонасига олиб борилганди. Мен тергов ҳибсхонасидаги кузатув камераларидан бирини кўрдим. 20 март куни эса кечки пайт 22:45 да ўғлимни бир хонага олиб киришиб, ичида ким борлигини билмадим, салкам 4 соатда кўтариб олиб чиқишди. Олиб чиққанлар орасида 5 та милиция ходими бор экан. 20 мартдан 21 мартга ўтар кечаси ўғлимни қаергадир ташлашган, шу кечаси умуман қарашмаган. Хуллас, болам ваҳшийларча ўлдирилган. Соғ жойи қолмаган. Айбдорнинг кимлигини билмайман. Айбдорлар топилиб, жазо олишини сўрайман. Мен ҳам кимгадир туҳмат қилишдан қўрқаман”, деганди.

    Суд 2023 йилнинг 19 июль куни соат 15:00 га қадар танаффус эълон қилди.

    14.07.2023, 16:21   Изоҳ (0)   11552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда 32 ёшли маҳкум 12 нафар ИИБ ходими ва бир нафар маҳкум томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этгани айтилмоқда

    01.05.2023, 20:26

    Андижонда маҳкумни уриб ўлдиришда айбланиб, судга тортилган 12 нафар ИИБ ходимининг 10 нафари суд ҳукмидан норозилигини билдирди

    05.07.2023, 18:57

    Бири “болам ваҳшийларча ўлдирилган” деса, ИИБ ходимларининг яқинлари “суд ҳукми адолатсиз”, демоқда: 32 ёшли маҳбусни уриб ўлдирганлар воқеаси

    06.07.2023, 18:51

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    14.07.2023, 16:08

    Ипакчилик қўмитаси раиси “Кун.уз” нашри ва журналистини судга берди, бироқ кўп ўтмай даъвосини қайтариб олди

    14.07.2023, 15:46

    Сирдарёда ҳокимлар ва ҳоким ўринбосарлари учун 16 та Tracker сотиб олинади

    14.07.2023, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.