Ўзгидромет” 15—16 июль кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 33-38 даража атрофида бўлади, фақат баъзи жойларда 39-40 даражага етади.
Республиканинг барча ҳудудлари бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 35-38 даража бўлади.
Изоҳ (0)