Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний равишда 7 тонна носвой олиб киришга уриниш аниқланди. Бу ҳақда 24.кг хабар берди.
![](/static/2023/zulfiya/photo_2023-07-14_17-43-33.jpg)
Қирғизистон чегара хизматига кўра, Қадамжой туманида чегарачилар ва божхоначилар Қирғизистон фуқароси бошқарувидаги “КамАЗ” русумли автомашинани қўлга олди. Автомобильни кўздан кечириш чоғида 7 тонна носвой аниқланди.
Вазиятга ойдинлик киритилар экан, чекилмайдиган тамаки маҳсулоти Қирғизистонга кейинчалик сотиш учун Чўнғара назорат-ўтказиш пунктларини четлаб ўтиб ноқонуний олиб чиқиб кетилгани маълум бўлган. Тегишли ҳужжатлар тўлдирилиб, ҳайдовчи ва юк қўшимча тергов ўтказиш учун божхона бошқармаси ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.
Изоҳ (0)