• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Отамни қабрга қўйиб, саҳнага чиққанман”. Санъат учун бизнесидан воз кечган Дилшод Мусабеков 48 ёшда (фото, видео)

    “Дизайн” жамоаси аъзоси, комик актёр Дилшод Мусабеков 1975 йилнинг 13 июль куни таваллуд топган. Ота-онаси унинг санъаткор бўлишини орзу қилишган. 

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    Асли мутахассислиги созандалик

    Асли мутахассислиги бўйича созанда, бир неча йил давомида доира чалиш сирларини ўрганган. Қаттиққўл устозларидан дакки эшитган кунларини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    — Отам раҳматли “Эти сизники, суяги бизники” деб устозлар қўлига топширган. У пайтларда ёшларнинг тарбияси ҳам бошқача бўларди. Созанда бўлсак ҳам, тартиб-қоидага жиддий эътибор беришарди. Ёқа кир бўлса, дарсга киритишмасди. Устознинг кўзига тик қарай олмасдик. Чалиб турган мусиқамизни “Қайта чал” деса, ўзимизни йўқотиб қўярдик, — дейди Дилшод Мусабеков.

    Етти ёшида олинган дуо ижобати

    Дилшод Мусабеков 7 ёшида “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўтказилган концертда иштирок этгани ва устоз санъаткор уни дуо қилганини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    — 7 ёшимда ансамблимиз билан “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўтказилган концерт дастурида иштирок этишга келганмиз. Қорадан келган, бўйи кичкинагина бола эдим. Сочларим қўнғироқ бўлгани учун атрофдагилар эркалашарди. Навбатимиз келишини кутиб ўтирсам, ўз даврининг машҳур аскиячиси Зайнобиддин ака ёнига чақирган. Тиззасига ўтказиб, бир нечта саволлар берган. Кейин “Сен ҳам катта бўлиб шу саройда концертлар бергин, одамларни кулдиргин”, деб дуо қилган. Бу гапга унчалик эътибор бермаган эканман. Ҳарбий хизматдан қайтиб ҚВЗга қўшилгандан кейин бу дуо ҳақида кўп ўйладим. Зайнобиддин устознинг уйларига бориб, ўша кунларни эслаб фотиҳа ўқиб қайтгандим, — дейди Дилшод Мусабеков. 

    “Олий маълумотли эмасман”

    Қаҳрамонимиз табиатан шўх бўлгани, аммо созанда устозларининг олдида оғир -босиқ бўлиб қолиши ва институтдан ҳайдалишининг сабаблари ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    — Болалигимда жуда шўх бўлганман. Аммо устозларимдан қўрқардим. Шунинг учун устозларимга бегона инсон “Шогирдингиз жуда шўх-да”, дейишса ишонишмасди. Шўхлигим сабаб институтнинг 3-курсида ўқишдан ҳам ҳайдалганман. Олий маълумотли бўлишимга бир йилгина вақт қолганди. Майли, пешана экан, ҳаётим санъат билан боғланиб кетди, — дейди ДИлшод Мусабеков.

    “Мардикорлик ҳам қилганман”

    Дилшод Мусабеков йигитчилик дамларидаги молиявий қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтди.

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    — Укам шартнома асосида ўқишга кирганда ота-онамга ёрдам бераман, деб бозорда арава тортганман. Ундан кейин материал ва машина баллонлари сотиладиган дўконларда ҳам ишлаганман. Бир куни Мансур исмли қўшним билан бирга 150 сўм пул эвазига мардикорлик ҳам қилганман. “Ўзгариш” маҳалласига бориб, катта ҳовлининг эскирган таъмирини шилиб, қайтадан оқлаганмиз. Уй эгаси 300 сўм пул берган, Мансур ака тенг ярмини берганди. У пайтда муштумзўрлар кўп эди, биттаси пулим борлигини билиб, ярмини берасан деб туриб олган. Уришиб, унга бир сўм пулни ҳам бермай, уйга олиб келганман. Ундан кейин машина мойини алмаштирадиган шохобчада ҳам ишлаганман, — дейди Дилшод Мусабеков.

    “1 500 сўмдан чипта сотганмиз”

    “Дизайн” кулги жамоаси ташкил этилишидан аввал Дилшод Мусабеков тижорат билан шуғулланарди. Аммо у тушундики, санъат ва бизнесни бирдек юритолмайди. Шу боис у тайёр бизнесидан воз кечишга қарор қилган.

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    — “Қувноқлар ва зукколар”да чемпион бўлганимиздан кейин Қобил, Саъдулла ва Абдураҳмон билан ўтириб, нима қилиш ҳақида гаплашганмиз. Улар бир овоздан “Дизайн”ни ривожлантирамиз, дейишган. Иккисига улгуролмаслигимни билиб, тайёр бизнесимдан воз кечишимга тўғри келган. Қобил машиналарга нарх қўйиш, Саъдулла стилистлик, Абдураҳмон эса катта корхонада мастер бўлиб ишларди. Ҳаммамиз ишимиздан воз кечиб, “Дизайн”ни ривожлантиришга қарор қилганмиз. Аммо орадан кўп вақт ўтмай, катта қийинчиликларга учраганмиз. Пул йўқ, “Дизайн” концерт берсин, деб қайси даврага бормайлик, турли баҳоналар билан эшикни кўрсатиб юборишарди. Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги коллеж ва лицей талабаларига концерт берамиз деб борганмиз. Айни совуқ кунлар эди. Биз турадиган уйда қипиқ ёқилар экан. 13 кун давомида ўша уйда туриб, эрталабгача музлаб, кейин ижодий учрашувларга борардик. Ниятимиз жамоани реклама қилиш ва 1 500 сўмдан бўлса ҳам, чипталарни сотиб, йўлкира пулини чиқариш эди. Мен бор-йўғи 13 йил аввалги воқеалар ҳақида гапиряпман. Ҳеч эсимдан чиқмайди, Саъдулла билан Қобил шаҳарга кетганда Абдураҳмон билан роса йиғлаганмиз. “Нима қилиб қўйдик, тайёр ишдан воз кечиб, санъатни танладикми?”, деб афсуслангандик. 2018 йилга келиб “Дизайн” ўз ўрнини ва мухлисларини топди, — дейди Дилшод Мусабеков.
     

    “20 ёшли синглим вафот этган”

    Ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги оғир дамлар бўлади. 1999 йил Мусабековлар оиласига ниҳоятда оғир келди. Қаҳрамонимиз бир кунда синглиси ва эндигина туғилган жиянидан айрилди.

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    — Синглим бор-йўғи 20 ёшни қаршилаган эди. Ёлғиз синглим бўлгани учун унга меҳримиз бўлакча эди. Афсуски, фарзандли бўлаётганида ўзи ҳам, қизи ҳам оламдан ўтди. Ота-онам қаттиқ куюнишди, ҳатто отам хасталаниб ҳам қолди. Синглим хотираси учун тўнғич қизимга унинг исмини қўйдим. Кенжа қизимни эса жиянимнинг исми билан атадик. Ҳозир Нодира ва Нозима қизларимга қарасам, синглимни кўргандек бўламан, — дейди Дилшод Мусабеков.

    “Обид Асомов қайта-қайта ёздирган матн”

    Дилшод Мусабеков Обид Асомовнинг назарига тушиши ва у билан боғлиқ хотираларини ҳам сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    — “Сен азиз ва муқаддассан аёл” концерт дастурида бирга иштирок этадиган бўлдик. Обид Асомов бизга мавзу бериб, “Уйларингда ижод қилиб келинглар”, деди. Менга берилган топшириққа кўра, матнни шеърий тарзда ўқийдиган Гулҳида Жўраеванинг йўналишида ҳазил матн ёзишим керак эди. Уч марта қайта ва қайта уринганман. Аммо Обид Асомовга матннинг маъқул келиши осон кечмаган. Мен ҳам таслим бўлмаганман. Натижада Дилноза Кубаева билан бўлган чиқишимиз барчага маъқул келган, — дейди Дилшод Мусабеков.

    “Отам ўлгач, концертга чиқишга мажбур бўлганман”

    “Дизайн” кулги жамоасининг аъзоси Дилшодбек Мусабеков 2012 йил отаси вафот этган куннинг эртасига концерт дастурида иштирок этишига тўғри келган. Афсуски, касб масъулияти сабаб у дардини ичга ютиб, халқни кулдиришга мажбур бўлган.

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    — Отамни йўқотиш жуда оғир бўлган. Эртаси куни концерт бўлиши керак, аммо кўнглимга қил ҳам сиғмайдиган ҳолатда эдим. Жамоадаги йигитлар келиб, истасангиз концертни қолдирамиз. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди, хавотир олманг, дейишди. Чунки уларнинг ҳам аҳволи у қадар яхши эмасди. Биз аввалдан оилавий дўст бўлганимиз учун бир-биримизнинг қувонч-у ғамимизга шерик эдик. Шунда онам нима бўлган тақдирда ҳам, саҳнага чиқишиб кераклигини ва белгиланган концертни қолдиришга ҳаққим йўқлигини тушунтирди. Хўп, деб концертда иштирок этдим. Йиғлаб туриб одамларни кулдириш нақадар оғир эканини ўшанда билганман”, — дейди Дилшодбек Мусабеков.

    “Дизайн” айрилиши мумкинми?

    Кулги жамоаларининг ажралиши ёки қайсидир аъзонинг якка ижод қилиши янгилик бўлмай қолди. Хўш, “Дизайн” аъзолари ҳам айро ижод қилиши мумкинми? Бу саволга Дилшод Мусабеков қуйидагича жавоб берди. 

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    — Ҳар бир инсоннинг ўз қаричи бўлади. Мен Дилшод Мусабеков эмас, “Дизайн” жамоаси аъзоси сифатида танилганман. Шундай экан, жамоа билан ижод бошладимми, унинг якуни ҳам шундай бўлади. Бу билан якка ижод қилолмайман демоқчи эмасман. Ижодимга бефарқ бўлмаган инсонлар саҳнада якка чиқиш қила олишимни яхши билишади, — дейди Дилшод Мусабеков.

    Кулги жамоалари орасида таркиб ўзгариши, собиқ иштирокчиларнинг яккахон тарзда ижод қилиши одатий ҳолга айланиб қолди. Фақатгина “Дизайн” жамоасида бундай янгиланиш бўлгани йўқ. Хўш, агар жамоа аъзоларидан бири якка ижод қилишни истаса, бу бошқаларга қандай таъсир этади?

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    — Аввалдан бизда битта қоида бор. Агар жамоа аъзоларидан бири гуруҳни тарк этса, ўша куни “Дизайн” жамоасининг фаолияти тўхтатилади. Чунки битта иштирокчининг жамоани тарк этиши “Қандайдир низоли вазият юзага келган”, деган шов-шувли миш-мишларнинг тарқалишига сабаб бўлади. Хайрлашиб, турли сабабларни тушунтиргандан кўра фаолиятимизни тўхтатганимиз яхшироқ, — дейди “Дизайн” жамоаси аъзоси Дилшод Мусабеков.

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    Дилшод Мусабеков уч фарзанднинг отаси. Шу йилнинг январь ойида эса набирали бўлганини маълум қилди.

    14.07.2023, 19:02   Изоҳ (0)   28204
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қизимга уй ишларини қилгани учун ойлик тўлайман”. Райҳон Уласенова фарзанд тарбияси борасидаги тавсиялари билан ўртоқлашди

    14.07.2023, 16:56

    Ҳечдан кўра кеч яхши: 40 ёшдан кейин машҳурликка эришган ўзбек санъат вакиллари (фото)

    14.07.2023, 11:36

    Голливуд актёри Жейсон Момоа акулалар тўдаси билан бирга сузди (видео)

    14.07.2023, 09:42

    Голливуд юлдузи Том Круз космосда фильм суратга олишга тайёрланмоқда

    13.07.2023, 20:22

    Натали Портман, Жессика Честейн ва бошқа Голливуд актрисалари илк ролини ижро этган вақтда қандай кўринишда бўлган? (фото) 

    13.07.2023, 17:54

    Фақат қиз фарзандларни тарбиялаётган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    13.07.2023, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.