Ҳиндистон коинот агентлиги Ойнинг жанубий қутбига луноходни олиб чиқиши керак бўлган ракетани муваффақиятли учирди.
“Чандраяан-3” миссияси маҳаллий вақт билан соат 14:35 да Ҳиндистоннинг жанубий Андхра-Прадеш штатидаги асосий Шрихарикота космодромидан ЛВМ3 ракетасида ҳавога кўтарилди.
Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ИСРО) космик кеманинг Ер орбитасига муваффақиятли кирганини тасдиқлади. Пухта режалаштирилган бир қатор манёврлардан сўнг, кема 23 август куни Ойнинг жанубий қутби яқинига қўниши кутилмоқда.
Муваффақиятли қўниш Ҳиндистонни АҚШ, собиқ Совет Иттифоқи ва Хитойдан кейин Ойга зонд қўндирган тўртинчи ва Ойнинг жанубий қутби яқинида бу ишни амалга оширган биринчи давлатга айлантиради.
Изоҳ (0)