• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Кўчага чиққанлар отиб ташланган”: Бучадаги даҳшатли воқеаларни аҳоли қандай эслайди — Украинадан эксклюзив видеорепортаж 

    Россиянинг 2022 йил 24 февраль куни Украинага қарши “махсус ҳарбий операцияси” бошлангач, дастлабки нишонлардан бири Киев вилоятидаги Буча шаҳри бўлди. Шаҳарда рус қўшинлари ва украин кучлари ўртасида шиддатли жанг бошлангач, Буча 5 мартдан 31 мартгача Россия қўшинлари назорати остида қолди. 

    Бироқ улар шаҳарни тарк этиб, Украина кучлари Бучага киргач, кўчаларда қўли боғланган, қийноққа солинган ёки автоматлар билан отиб ташланган 400 дан ортиқ одамларнинг жасади ётарди. Текширув давомида 416 жасаднинг 70 фоизи қийноққа солинган одамлар экани аниқланди. 

    “Дарё” журналисти Зулфия Каримова қирғин бўлган ва украин расмийлари тилида “даҳшатли фильм саҳнаси” деб таърифланадиган Бучада бўлиб, жабрланган аҳоли билан суҳбатлашди ва шаҳардаги вазиятни кўздан кечирди.



    “Ҳар бир уй ҳовлисида жасад кўмилган”

    Бучага рус қўшинлари киргач, аҳоли асосан ер тўлаларда қўним топган. Эвакуация таклифига рад жавобини олган украинлар қўрқув остида уйида қолишга мажбур бўлган. Кўчага маълум сабаблар билан чиққан тинч аҳоли рус ҳарбийлари нишонига айланган.

    Рус ҳарбийлари 12 мартгача ҳаво совуқлигини айтиб, Бучада ётган жасадларни йиғишга рухсат бермаган. Муддат ўтгач, одамлар дўкон аравачаларида йўлларда ётган жасадларни йиғишни бошлаган.

    “Марказлаштирилган эвакуация бўлмаган, Бучада қолган бир қанча аҳоли автобусга ўтириб, шаҳардан чиқиб кетишлари бўйича рус ҳарбийларига мурожаат қилган. Улар бунга кўнмаган, аммо биринчи эвакуацияга розилик берилгач, одамлар Киев томон ҳаракатланаётганда автобуслари ўққа тутилган”, — дейди Бабел Медиаънинг собиқ бош муҳаррири Евген Спирин.
    Фото: Евгений Спирин / “Дарё”, Зулфия Каримова

    Спирин Буча гўёки қисмларга бўлинган пироқ экани ва рус қўшинлари уни бирма-бир босиб олганини таъкидлади. У шаҳарни оккупация қилишга бир ҳафта вақт кетганини билдирди.

    “Бучада маҳаллий мудофаа кучлари, партизанлар бўлиб, улар қуролланган. Рус қўшинлари бундай қаршиликка дуч келишини билмаган ва шу сабаб шаҳарни босқичма-босқич эгаллашни бошлаган. Ҳар қандай уй ҳовлисида қабрни кўриш мумкин, мен билан бўлган ҳолатлардан бири қўшни қўшниси кўмиб, унинг қабри қаерда эканини унутган”, — дейди у.

    Спирин ҳар бир рус қўшинлари бошлиғининг талаб ҳар хил бўлгани, бири жасадни кўмишга рухсат берган бўлса, бошқаси буни хоҳламагани ва аҳоли қўрққанидан уйини тарк этмаганини таъкидлайди. 

    “Оилам билан боғча ертўласида жон сақладик, қўшниларимизни отиб ташлашди”

    Бучага босқин бошлангач оиласи билан боғча ертўласида яширинган Алексей қўшниларининг отиб ташлангани, 300 га яқин одам билан боғча ертўласида яшагани ҳамда Россиядаги қариндошлари билан алоқалари ҳақида гапириб берди.

    Фото: Рус қўшинлари зарбаси оқибатида уйи вайрон бўлган Алексей / “Дарё”, Зулфия Каримова
    “Бизнинг кўчадан суткасига 100 га яқин ҳарбий транспорт воситалари ўтган, асосан бу танклар, пиёда жанговар автомобиллар бўлган. Улар йўлда турар-жойларни ўққа тутган. 500 метр пастликдаги блокпостларда деярли қуролланмаган ҳудудий мудофаа ходимлари бўлган. Улар яширинган, бироқ Россия ҳарбийлари уларни топиб, бир неча кундан кейин отиб ташлаган”, — дейди Алексей.
    Фото: “Дарё”/ Зулфия Каримова

    У рус қўшинлари Бучага келишидан бир неча соат олдин рафиқаси ва болалари билан боғчада жон сақлаган. Ертўлада улардан ташқари деярли 300 га яқин одам бўлган. Айримлар подъезднинг ертўласига яширинган, бироқ ташқарига чиққач отиб ташланган.

    “Қўшним нима бўлаётганини билиш учун подъезддан чиққанида отиб ташланган, у воқеа жойида ўлган. Кўча бошида ичида ўлганлар жасади бўлган катта автобус турарди. Тахминан 27 ёки 28 март куни икки эркак чой ичиш учун ертўладан чиққан, рус солдатлари эса улар ортидан югуриб, автоматдан ўқ узган. Бири ҳалок бўлган, иккинчиси оёғидан яраланган. Бундан ташқари 70 ёшли нафақахўр қўшним ҳам отиб ташланган”, — дейди у.
    Фото: Рус ҳарбийлари томонидан нишонга олинган машина / “Дарё” / Зулфия Каримова

    Алексий ҳозирда рафиқаси ва болалари Германияда яшаётгани, уларнинг Бучага қайтишини хавфсизлик сабабли хоҳламаслигини таъкидлади. Россиядаги қариндошлари билан алоқаси қандайлиги ҳақида берилган саволга эса қуйидагича жавоб берди:

    “Онам россиялик, Россияда турадиган қариндошларим, амакиваччаларим бор. Аммо уруш бошлангач, улар биз билан гаплашишдан бош тортмоқда. Уларга кўра, биз (украинлар) ўзимизга ҳужум қиляпмиз. Февраль охирида Россиядаги қариндошларим билан гаплашиб, Бучадаги босқин оқибатларини кўрсатдим, ишонишмади. Бизнинг уй ўққа тутилгач, улар билан алоқам ёмонлашди”, — дейди жабрланувчи.
    Фото: Ҳужум оқибатида балкони қулаган ва вайрон бўлган турар жой / “Дарё” / Зулфия Каримова

    Алексей уйи ўққа тутилгани, рус қўшинлари вайрон бўлган уйидан деярли ҳамма буюмларни олиб кетганини айтди. 

    “Қўшни хонадонларда рус снайперлари позицияси бўлган. Рус ҳарбийлари ошхона, болалар хонаси, меҳмонхоналардаги идишлар, жумладан, санчқи, қошиқ, пичоқ ва техникаларимизни олиб кетишган. Нега бундай қилишганларини айтиш қийин”, — деди у.

    Суҳбат давомида жабрланувчи агар урушда жанг қилиш керак бўлса, Украина армияси сафига қўшилишини таъкидлади.

    Фото: Алексей ўққа тутилган подъездини кўрсатмоқда / “Дарё” / Зулфия Каримова

    “Кўчага чиққан аёллар қизиқиш учун отиб ташланган”

    Бучани босиб олиш пайтида ўлдирилган тинч аҳолини эксгумация қилиш ва шахсини аниқлаш билан шуғулланган Евген Спирин жараён қандай кечганини гапириб берди. У рус қўшинларини шаҳардан кетгач, кўмилган жасадлар шахси аниқланиб, экспертизадан ўтказилиши учун моргга олиб борилганини эслади. Эксгумация куни Бучага Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел ташриф буюрган.

    “Буча морги ойига 25 кишини қабул қилишга мўлжалланган. У ерга дастлаб 116 киши олиб борилган, кейин эса қолган ҳамма жасад етказилган. Умумий жасадлар сони 461 тани ташкил қилган. Кейинчалик жасадларнинг шахсига аниқлик киритиш учун улар холодилниги бор Киев вилоятининг турли шаҳар, қишлоқларидаги моргларга юборилган.
    У ерда жасадларнинг рақами ва ҳужжатлари йўқолишни бошлаган. Сабаби урушнинг учинчи ойи эди, бу тизимни йўлга қўйиш қийин бўлган. Шу сабаб 26 апрелдан бошлаб жасадларни ҳаммасини қайта йиғишни бошладик. Бироқ улар аралаш ҳолда келди, Бучага алоқадор бўлмаган жасадлар ҳам бор эди. Ўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш учун уйлар, мавжуд манзилларни қидириб, марҳумларнинг қариндошларини топдик, қурбонлар қандай ҳалок бўлгани ҳақида айрим маълумотларни қўлга киритдик. Умумий жасадларнинг 70 фоизи автомат ва пистолетлардан ўққа тутилган”, — дейди у.
    Фото: Бучада ҳалок бўлган тинч аҳоли ҳақида тўпланган маълумотлар / “Дарё” / Зулфия Каримова

    Шунингдек, Спирин балиқ ташиладиган иккита фура жасадларни ташаш учун ишлатилганини, сабаби холодилникларда жасадларни сақлаш кичиклик қилганини айтди.

    “Қирғиндан кейин баъзи жойларда жасадларни йиғиш учун катта қора пакетлар бўлганини аниқладик ва тинч аҳолини ўлдириш буйруқ бўлганини тушундик”, — дейди у.

    Спирин Бучадаги воқеаларни ҳам ёдга олиб, рухсатномага эга бўлган аҳоли ҳам ўққа тутилгани, сув ва энергия каби эҳтиёжлар учун кўчага чиққан аёллар қизиқиш учун отиб ташлангани, бир аёл машинасида болалари билан кетгунча устидан танк босиб кетганини ёдга олди.

    Буча қабристони

    Фото: “Дарё”/ Зулфия Каримова

    Киев вилоятининг Буча шаҳридаги қабристонда 2022 йил февраль март ойларида рус қўшинлари томонидан босиб олиниши чоғида шаҳар ва унинг атрофида ҳалок бўлган одамлар дафн этилган. Шахси аниқланмаганларнинг исм ва фамилиялари ўрнига хочга рақамлар белгиланган.

    Фото: “Дарё” / Зулфия Каримова

    Украина Бош прокуратураси Буча шаҳри аҳолисининг бир қисмини “шунчаки нон ёки дори-дармон учун кетгани, украинча гапиргани, кўнгиллиларга ёки армияга ёрдам бергани” учун ўлдирганига оид далиллар борлигини айтган. Расмий маълумотларга кўра, шаҳарда 468 та одамнинг жасади топилган.

    Фото: “Дарё” / Зулфия Каримова

    Шаҳарнинг ҳозирги кўриниши 

    Фото: “Дарё” / Зулфия Каримова

    Буча воқеаларига бир йилдан ошгани боис, шаҳар маълум маънода қайта тикланган. Хорижий давлатлар ёрдам ажратаётгани ортидан уйи вайрон бўлган аҳоли учун бир хил турдаги турар жойлар қад ростлаган ва қурилиш ишлари давом этмоқда. Қуйида Украина ҳарбийлари томонидан йўқ қилинган рус ҳарбий колонналари сурати акс этган кўчанинг олдинги ва ҳозирги кўриниши:

    Фото: Getty Images
    Фото: “Дарё” / Зулфия Каримова

    Бучанск шаҳар кенгаши котиби Тарас Шаправскийга кўра, Бучада урушгача 40-42 минг киши яшаган, уларнинг аксарияти эвакуация қилинган ва деоккупациядан кейин шаҳарда 5000 га яқин одам қолган.

    Фото: “Дарё” / Зулфия Каримова

    Ҳозирда шаҳарда тикланишлар бўлаётгани натижасида аҳоли сони кўпайган. Россия қўшинлари Бучадан кетгач, шаҳарга авиазарбалар берилмаган, бироқ ракета товушлари қайд этилган.

    Расман Москва Бучада тинч аҳолининг қирғин қилинишига алоқадорлигини инкор этади. Россия Бучада тинч аҳолининг ўлдирилишини халқаро тергов қилиш ташаббусидан воз кечган.

    14.07.2023, 19:57   Изоҳ (0)   18752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Зулфия Каримова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ким Чен Иннинг синглиси БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШ тарафини олаётганини айтди

    14.07.2023, 19:54

    Хитойда болаларни заҳарлагани учун боғча тарбиячиси қатл этилди

    14.07.2023, 19:25

    Эронда ҳижоб ўраш қоидасини бузган аёл қамоққа ташланди 

    14.07.2023, 19:22

    Amazon дунёдаги энг қиммат IT брендлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

    14.07.2023, 18:50

    Исроил Швецияда Тавротни ёқишга рухсат берилганини қоралаб чиқди

    14.07.2023, 18:42

    Украина разведкаси Путин ҳақида қандай қилиб маълумот тўплашини очиқлади

    14.07.2023, 18:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.