АҚШ Россияга қарши санкциялар оқибатларини бартараф этишда Марказий Осиё мамлакатлари билан ишламоқда ва уларга Москва ва Пекин билан ишлашга муқобил вариант тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Тегишли маълумот АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Элизабет Хорст томонидан Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитасида бўлиб ўтган чиқишида айтилган.
“Улар биздан санкциялар масаласида қўллаб-қувватлаш, босимга қарши туриш йўлини топишда ёрдам, муқобил йўл сўрашади. Биз санкциялар борасида улар билан, айниқса, Ўзбекистон ва Қозоғистон билан ўзларининг иқтисодиётлари қуламаслиги учун жуда фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз”, — деди дипломат.
Хорст ҳозирда АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятига эгалигини айтди. У Вашингтоннинг бу давлатларга юбораётган хабари Россия ва Хитой билан муносабатларда “муқобил вариантни ўз ичига олишини” билдирди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Қозоғистон ўртасида “энергетика соҳасида узоқ йиллик алоқалари мавжуд”, шу сабабли Вашингтон Остонанинг бу соҳада Москвага қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)