Самарқанд вилоятида 19 ёшли йигит тоғасининг машинасини олиб қочиб, 4 та автомобиль билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, иштихонлик йигит тўйдан тоғасининг машинасини ҳайдаб чиққан ва автоҳалокатга учраган. 19 ёшли йигит ушбу ҳолатни содир этганидан тоғаси бехабар бўлган. У Самарқанд шаҳрида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир этган ва қочиб кетган.
“Тоғамнинг машинасини олиб қочдим. Қайтишда Самарқанд шаҳрида ЙПХ ходимлари тўхтатди. Мен тўхтамасдан машиналарни уриб, яна қочиб кетдим. Шаҳардан машиналарни тузатиб, яна қишлоққа қайтган эдим. Машинани яшира олмадим, ходимлар мени ушлаб олди. Қилган ишимдан пушаймонман”, — дейди йигит.
Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Изоҳ (0)