Андижонда 18–20 июль кунлари “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивали бўлиб ўтади.
Хонобод шаҳрида ташкил этиладиган фестивалда Чехия, Болгария, Латвия, Польша, Сербия, Грузия, Бошқирдистон, Қозоғистон, Греция, Тожикистон ва бошқа бир нечта давлатлардан жами 30 дан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
Шунингдек, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан келган бадиий жамоалар (400 нафар иштирокчи) ўзлари учун ажратилган майдонларда 3 кун давомида чет эллик меҳмонлар ва фуқаролар учун концерт дастурларини намойиш этади.
Фестиваль доирасида 14 июль куни Хонобод шаҳрининг ёшлар марказида эстрада йўналишида қатнашиш истагини билдирган фуқаролар учун танлов бўлиб ўтади. Танловда саралаб олинган иштирокчилар фестивалнинг асосий қисмларида иштирок этади.
Фестивальнинг очилиш маросими 18 июль куни Хонобод шаҳрининг маданият ва истироҳат боғида бунёд этилган асосий саҳна қисмида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)