Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида сомон пресслари ортилган юк машинаси ёниб кетди.
Вилоят ФВБ матбуот хизмати хабарига кўра, 12 июль куни соат 17:24 ларда “Тахтапул” МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўлда ҳаракатланиб кетаётган “КамАЗ” ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра воқеа жойига иккита ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат тахминан 17:35 да етиб борган ва соат 17:54 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида юк машинаси қисман зарарланган, юкхонасига ортилган сомон пресслари ёнган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Изоҳ (0)