Шавкат Мирзиёев 12 июль куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон туризм ташкилоти (ЙUNВТО) бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, БМТ тизимидаги ушбу етакчи соҳавий ташкилот билан Ўзбекистонда замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва юртимизга туризм йўналишларини оммалаштириш борасида ҳамкорликни янада илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат аввалида бош котиб МБТ тузилмалари ва институтлари номидан давлат раҳбарини бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.
Туризм тармоғининг жорий йилдаги бош халқаро тадбири – октябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлажак ЙUNВТО Бош ассамблеясининг 25-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонда замонавий ва қулай туризм инфратузилмасини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга етакчи инвесторлар – таниқли хорижий компания ва брендларни жалб қилиш масаласида амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, мамлакатда халқаро имижни илгари суриш, таълим соҳаси ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш борасида қўшма чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилади, жумладан, ЙUNВТО Халқаро академияси ва мавзули офиси ташкил этилади.
Изоҳ (0)