Россиянинг Екатеринбург шаҳрида эри қамалиб, чақалоғи билан қийин аҳволда қолган аёлга ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ўзбекистонлик фуқаро О.Ж. жорий йилнинг май ойида ишлаш мақсадида Россияга турмуш ўртоғининг ёнига борган ҳамда июнь ойида қиз фарзандли бўлган. Бироқ номаълум сабабларга кўра О.Ж.нинг умр йўлдоши ҳибсга олинган. Бир ойлик чақалоғи билан оғир молиявий аҳволга тушиб қолган О.Ж. агентликнинг Екатеринбургдаги вакиллигига мурожаат қилган.
“Ҳолат ўрганилиб, юртдошимиз Екатеринбургдаги ‘Колсовo’ халқаро аэропорти орқали Екатеринбург—Тошкент авиарейси билан ватанга қайтарилди”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)