Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган йирик савдо мажмуаси — Меga planet’да ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ мазкур хабарлар юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 10 июль кунидан 10 август кунига қадар республика ҳудудида “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кун” тадбирлари ўтказилиши белгиланган. Унда йирик савдо мажмуаларида, одамлар гавжум объектларда, аҳоли яшаш хонадонларида, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда профилактик тадбирлар ва махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади. Шу муносабат билан, юқорида қайд этилган савдо мажмуасида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилган. Ёнғин содир бўлмаган.
Изоҳ (0)